Янгиликлар

Фото: 51 ёшли Наргиз Зокирова тўртинчи бор ҳомиладорми?

У ўзидан 12 ёш кичик бўлган эри билан тушган суратини эълон қилган

Фото: 51 ёшли Наргиз Зокирова тўртинчи бор ҳомиладорми?

Хонанда Наргиз Зокирова Instagram саҳифасида тўртинчи бор ҳомиладорлигига ишора қилувчи суратни эълон қилди.

У саҳифасида ўзидан 12 ёш кичик бўлган эри Антон Ловягин билан тушган суратини эълон қилган. Унда хонанданинг ҳомиладорлигини кўриш мумкин. Пост остида Наргиз Зокировани кузатувчилари туғилажак фарзанд билан табриклаган ва унга соғлик тилаган. Бироқ хонанда ушбу суратни ўз саҳифасидан ўчириб юборган.

Бу хонанданинг тўртинчи фарзанди. Наргиз Зокированинг Сабина ва Лейла исмли қизлари ҳамда Ауэл исмли ўғли бор. У 2 нафар неваранинг бувиси ҳам ҳисобланади. Хонанданинг ҳар бир фарзандларининг отаси бошқа. У илк бор хонанда Руслан Шарипов билан оила қурган. Уларнинг никоҳ тўйи 1990 йилда бўлган. Юлдузли жуфтлик хонадонида Сабина исмли қизалоқ туғилган. Бироқ улар узоқ вақт бирга яшамаган. Хонанданинг кейинги турмуш ўртоғи Ернур Канайбеков бўлди. Наргиз Зокированинг бу никоҳидан Ауэл исмли ўғли бор. Ернур Канайбеков автоҳалокат туфайли вафот этган. Шундан сўнг хонанда Филипп Балзанога турмушга чиққан. Улар Лейла исмли қизни дунёга келтирган. Жуфтликнинг никоҳи 2016 йилда бекор қилинган.

Аввалроқ Наргиз Зокирова Москвада ҳибсга олингани маълум бўлганди. У 24 май куни Россиянинг Москва шаҳрига учган ва «Домодедово» аэропортига қўнган. Хонандани ўша жойнинг ўзида ҳибсга олишган. Наргиз Зокирова Россияга киритилмаган. Уни аэропортнинг ўзида ушлаб туришгани ҳақида хабар берилган.

Маълум бўлишича, у AҚШ ёки Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин. Бунга эса унинг Россияга нисбатан билдирган салбий фикрлари сабаб бўлган.

Наргиз Зокирова 20 йилдан сўнг 14 апрель куни Тошкентга қайтганди. Уни аэропортда Жавоҳир Зокиров кутиб олган. Хонанда Улуғбек Қодиров суратга тушаётган «Юр муҳаббат» сериали ижодкорлари билан ҳамморлик қилаётганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от @yur_muhabbat_serial