Янгиликлар

Феруза Норматова турмушга чиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди — видео

Актрисанинг уйида фотиҳа тўйи бўлган

Феруза Норматова турмушга чиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди — видео

Актриса, вайнер Феруза Норматова Instagram саҳифасида турмушга чиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

Унинг сўзларига кўра, уйида фотиҳа тўйи бўлган. Аввалроқ Феруза Норматова фотиҳа учун нарсалар харид қилётганини айтганди бироқ кимнинг тўйи эканини маълум қилмаган. Кейинроқ эса у ўзи эмас кичик синглиси Умида турмушга чиқаётганини таъкидлаган. Актриса кузатувчиларидан синглисига бахт тилашни сўраган. Феруза Норматова Умида учун қилинган сарполарни ҳам кўрсатган.

«’Сизнинг тўйингизми деб кўпчилик сўраяптиʼ. Менинг тўйим эмас. Кичик синглим Умидани узатяпмиз. Бугун уйимизда фотиҳа тўйи. Синглимга бахт тилаб қўйинг. Ундан кейин мен ҳам турмушга чиқай», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Феруза Норматова араб шаҳзодасига турмушга чиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Феруза Норматова бу гапларни рад этди. Бу каби миш-мишлардан араб шаҳзодасининг ўзи ҳам бехабарлигини таъкидлади. Актриса араб шаҳзодасидан ҳам зўр инсонга турмушга чиқишини айтди. У YouTube’да фитна тарқатаётган лойиҳалардан бу ишни бас қилишни сўради.

«Энди буёғи ошиб тушди. Бу аканинг хабари ҳам йўқ. ин шаа Аллоҳ араб шаҳзодасидан ҳам зўр инсонга турмушга чиқаман. Аллоҳга осон лекин фитна тарқатишни бас қилинг. Рўмолга чидаб бўлмайди. Ўзимда йўқ рўмолларни ҳам ўратишади», — деб ёзади хонанда.