Янгиликлар

Феруза Норматова байрамга ўзига янги машина олди — видео

Актриса автомобилни Ҳайит байрами учун ўзига ўзи совға қилган

Феруза Норматова байрамга ўзига янги машина олди — видео

Вайнер, актриса Феруза Норматова Instagram саҳифасида янги машина олганини маълум қилди.

У Ҳайит байрами учун ўзига ўзи «Malibu Premier» совға қилган. Актриса кузатувчиларидан суюнчи сифатида ижобий изоҳлар кутишини таъкидлаган. Шунингдек, унга ҳавас қилганларга ундан ҳам яхшироғи насиб қилишини тилаган. Феруза Норматова олдинги машинаси «Gentra»ни онасига берган.

«Алҳамдулиллаҳ я Роббий. Ўзимга ўзим ҳайитлик қилдим. Янги ‘Жонкам’га қуллуқ бўсин қилмайсизми? Суюнчисига чиройли изоҳ кутаман. Ҳавас қилганларга бундан 1000000 баравар кўпроқ берсин Аллоҳим. ‘Gentra’ни онамга совға қилдим мободога», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Феруза Норматова (@feruzanormatova)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ситора Фармонова янги машина сотиб олганди. У «Malibu Premier» автомобилини сотиб олган. Хонанда 1 кун ичида олдинги машинасни сотиб, банкдан пулини олиб, автосалондан янгисини олган. «Malibu»ни расмийлаштириш учун эса 1 соат вақти кетган. Ситора Фармонова автомобилининг ички кўринишини ҳам кўрсатган.

«1 куннинг ўзида машинамни эрталаб сотиб, банкдан пулни ўтказиб, автосалонга келяпман. Янги машинани олиш учун 1 соат вақтим кетди. Энди эса уйга қараб ҳайдаймиз», — дейди Ситора Фармонова.

Шу билан бирга, «Виа Мароканд»даги Асал янги машина олганди. У оқ рангли «Kia K5» машинасини олган. Унинг ҳозирдаги нархи 330-500 миллион сўм атрофида. Хонанда айнан шу «тойчоқ» унинг орзуси бўлганини айтди. Актриса Жавлон Шодмонов ҳамда ҳамкасби Рашид доим унинг олдида бўлишини таъкидлаган.

«Орзуларимдан биттасига эришдим. Ўзим истаган ‘тойчоқ’ни олдим. Шу кунларга етказгани учун Худога шукур. Жавлон Шодмонов билан Рашид ҳар доим ёнимда бўлади», — дейди у.