Янгиликлар

Фаррух Комилов илк бор оилавий ҳаёти ҳақида гапирди — видео

«Уларга ҳавас қиламан», — дейди xонанда

Фаррух Комилов илк бор оилавий ҳаёти ҳақида гапирди — видео

Хонанда Фаррух Комилов «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида илк бор оилавий ҳаёти ҳақида гапирди.

Унинг бир қиз ва бир ўғли бор. Хонанданинг қизи тўнғич ва у 12 ёшда. Ўғли эса 5 ёшда. Фаррух Комилов уларга қаттиққўл эмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, рафиқаси фарзандларига унга қараганда қаттиққўл. Хонанда фарзандларни тарбия қилиб бўлмаслигини айтиб, улар ота-онасини тарбиялашини таъкидлади. Фаррух Комилов болаларнинг юраги поклигига ҳавас қилишини ҳам айтди.

«Қизим 12 ёш, кичик фарзандим 5 ёш. Мен умуман қаттиққўл эмасман. Онаси сал қаттиққўл бўлиши мумкин лекин мен ундай бўлолмайман. Ўзи фарзандни тарбия қилиб бўлмайди. Улар бизни тарбиялайди. Уларнинг қалби тоза бўлади. Алдамайди. Тоза қалбни биз бузамиз. Уларнинг юраги поклигига мен ҳавас қиламан», — дейди хонанда.