Янгиликлар

Фарида Темирова нега ҳомиладор эканлигини яширганини айтди — фото

«Ҳамма нарсанинг ўз вақти бўлади», — дейди у

Фарида Темирова нега ҳомиладор эканлигини яширганини айтди — фото

Инстаблогер, актриса Фарида Темирова Instagram саҳифасида нега ҳомиладор эканини яширганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, ҳамма нарсанинг ўз ватқи бўлади. Фарида Темирова буни туғмагунча айтмоқчи эмаслигини таъкидлади. Бироқ фотосессия қилиш кераклиги учун буни ошкор қилишга қарор қилган.

«Ҳамма нарсанинг ўз вақти бўлади. Ўзи туғмагунимгача умуман айтмоқчимасдим. Кейин фотосессия қилиш кераклиги эсимга тушди», — деб ёзади актриса.

Актриса 27 апрель куни ҳомиладор эканини маълум қилганди. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасига турмуш ўртоғи билан тушган суратларини жойлаган. Ушбу суратдан актрисанинг ҳомиладорлигини билиб олиш мумкин. Шунингдек, блогер 27 апрелда туғилган кунилигини таъкидлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Farida Temirova (@faridatemirovaa)

Аввалроқ Фарида Темирова нега «Сабоқ» сериалида охиригача ўйнамаганини айтганди. Фарида Темирова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Унга обуначиларидан бири «’Сабоқ’ сериалида нимага охиригача ўйнамагансиз?», деб савол берган. Актриса кўп одамлар уни йиқитмоқчи бўлганини, режиссёр билан юз кўрмас бўлиб кетганини айтди. Айнан шу сабабли у сериалда охиригача ўйнамай кетган.

«Кўп одамлар мени йиқитмоқчи бўлган. Режиссёр билан кўз кўрмас қилиб қўйган. Хуллас, фитна бўлган. Шунинг учун охиригча ўйнамасдан чиқиб кетдим», — дейди у.

Актриса Instagram саҳифасига тўйи кунидаги фотолардан жойлаганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Farida Temirova (@faridatemirovaa)

Шунингдек, у ижтимоий тармоқдаги саҳифасига келинлик давридаги суратлардан ҳам қўйган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Farida Temirova (@faridatemirovaa)