Янгиликлар

Фарангиз Холиқова ҳижобини ечганини маълум қилди — фото

«Ҳамма ҳам бунга қодир эмас», — дейди у

Фарангиз Холиқова ҳижобини ечганини маълум қилди — фото

Актриса Фарангиз Холиқова Instagram саҳифасида ҳижобини ечганини маълум қилди.

У рўмол ўраган қизлар ҳеч нарса демагани, аксинча, ҳижобсиз қизлар бир оғиз ёмон гап ёзганини таъкидлади. Актриса инсон ҳаётида нималар содир бўлишини билмаслигини айтди. Фарангиз Холиқова Аллоҳ ризолиги учун қайта ҳижоб ўрашни ният қилган бироқ актриса рўмолини ечишининг сабабини айтмаган.

«Ҳижобдаги қизлар бир оғиз ёмон гап ёзишмади. Чунки уларни масъулият қўрқитади. Эртага нима бўлишини ўз ҳаётида ўйлашади. Ҳамма гапни ҳижобсизлар ёзди. Лекин эртага сизнинг ҳаётингизда ҳам нималар рўй бериши Аллоҳга аён. ‘Рўмол жуда ҳам ярашарди. Нега ечдингиз?’, деб ёзадиганлар учун: ‘Рўмол ҳар бир қизга эпласа ярашади, аммо бу учун ўраш тўғримас’. Сизларга жавобим йўқ. Аллоҳ билгувчи, кўргувчи ва марҳаматли. Банда гапиради, юзига солади, муҳокама қилади. Чунки Аллоҳ ягона кечирувчи. Унга тенг бўлолмаймиз. Аллоҳнинг буйруғига ҳижобда пайтим бу қадар жиддий қарамаганман. Ҳозир унинг кучини сезганимчалик. Ҳижобга ин ша Аллоҳ ўзи учун, ризоси учун қайтиш насиб қилсин. Бу дунёда нимага қўл урмоқчи бўлсангиз, Аллоҳ розилиги учун қилинг. Қарғаш ва муҳокама қилиш энг осони, тушуниш ва дуо қилишингизни кутмайман. Чунки бунга қодир эмассиз. Ҳамма ҳам эмас», — деб ёзади актриса.