Янгиликлар

«Энг бахтли куним». Раъно Шодиева кўзларида ёш билан мухлисларига янгиликни эълон қилди — видео

Актриса шу кунларни кўргани учун шукур қилди

«Энг бахтли куним». Раъно Шодиева кўзларида ёш билан мухлисларига янгиликни эълон қилди — видео

Актриса Раъно Шодиева Instagram саҳифасида кўзларида ёш билан мухлисларига янгиликни эълон қилди.

У набирали бўлганини эълон қилган. Унинг ўғли Диёр ва келини Анастасия 11 август куни ўғил фарзандли бўлган. Актриса бу хабарни эшитиб, жуда хурсанд бўлганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳаётидаги энг бахтли кунларидан бири. Шунингдек, Раъно Шодиева унга набира совға қилгани учун фарзандларига раҳмат айтган.

«Бугун энг бахтли кунларимдан бири бўлди. Сизлар билан бўлишгим келди. Худога шукур мени шу кунга етказди. Мен буви бўлдим. Табрикласангиз бўлади. Раҳмат болаларим, менга ўғил набира совға қилганингиз учун», — дейди актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rano Shodiyeva (@shodiyevarano)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлдуз Низомова илк бор она бўлганини маълум қилганди. У 8 август куни фарзандини дунёга келтирган. Хонанда «Бу ўғил», деб ёзилган суратни ўз саҳифасига жойлаган. Юлдуз Низомованинг бир қанча танишлари ўз Instagram саҳифасида уни фарзандли бўлгани билан табриклаган.

«08.08.2022. Аллоҳимга беҳисоб шукур», — деб ёзади Юлдуз Низомова.