Янгиликлар

«Ҳеч бўлмаса уйимда тинч ўтирай». Феруза Норматова қўшниларига мурожаат қилди — фото

Актриса қўшнилари уни кўп бора безовта қилишидан шикоят қилган

«Ҳеч бўлмаса уйимда тинч ўтирай». Феруза Норматова қўшниларига мурожаат қилди — фото

Актриса, вайнер Феруза Норматова Instagram саҳифасида қўшниларига мурожаат қолдирди.

Актриса уй ҳар бир инсон ҳаловат топадиган жойлигини таъкидлаб ўтди. Бироқ у қўшнилари доим безовта қилишидан шикоят қилган. Вайнер улардан ҳар бир қариндоши келганда суратга тушиш учун олиб чиқавермасликни сўраган. Феруза Норматова музейдаги экспонатмаслигини ҳам таъкидлаб ўтди.

«Уй бу ҳар қандай инсон учун ҳаловат топадиган жой деб биламан. Энг бемалол дам олиб юрадиган жойингиз. Яшаётган уйимга тинчлик қидириб келгандим. Лекин баъзи қўшнилар сабаб тинчим йўқолди. Илтимос, ҳали одам кўзини очмасдан эшигини ўғрининг уйини тақиллатгандек тақиллатманг. Зарурат бўлмаса мени безовта қилманг. Мен ҳеч бўлмаса уйимда бемалол ўтирай. Мен ҳижоб ўраган қизман. Эшикни очиш учун кийиниб, ўрангунимгача тақиллатиб турасиз. Инсоф борми?

Расмга тушиш ва бошқа ишларни кўчага чиққанимда қилинг, илтимос. Биламан буни ҳурмат ва яхши кўрганингиз учун қиласиз. Кимнинг уйига қандай қариндоши келса, менинг уйимга расмга тушиш учун етаклаб чиқиш керакмаску, тўғрими? Балки энди чўмилиб чиққандирман, балки касалдирман. Ҳар хил ҳолат бўлиши мумкин. Мен музейдаги экспонатмасман. Мени яхши тушунасизлар деган умиддаман. Ҳар куни эрталаб чўчиб уйғонишдан чарчадим», — деб ёзади Феруза Норматова.