
Актриса, хонанда Дурдонга Қурбоновага Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан тақдирланди.
У 9 июнь куни иссиқ об-ҳаво бўлишига қарамай, кўчада машиналарнинг ҳаракатини тартибга келтирган ички ишлар ходимларига сув тарқатиб чиққанди. Актриса ҳар қандай ҳолатда ҳам халқ хизматида бўлган ходимлар таҳсинга лойиқлигини таъкидлаган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Хонандага шу фаоллиги учун Тошкент шаҳар ИИББ бош бошқармаси раҳбарияти томонидан «Ташаккурнома» билан тақдирланган. Дурдона Қурбонова уларга ҳурмат ва эътибор учун раҳмат айтган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Аввалроқ Дурдона Қурбонова жонли эфир пайтида ГАИга тушиб қолганди. Актриса суратга олиш майдончасидан кеч чиққан ва саҳифасида кузатучилари билан жонли эфир қилган. Шу пайт уни ГАИ ходимлари тўхтатган. Улар хонандадан нима сабабдан хавфсизлик камарини тақмаганини сўраган. Дурдона Қурбонова эса «съёмка»да чарчагани учун тақмаганини айтган.
ГАИ ходимлари актриса бир сафар кечиришини айриб, қўйиб юборган. Дурдона Қурбонова уларнинг олдидан узоқлашгандан кейин жонли қилётганини кўришмаганига шукур қилди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram