Янгиликлар

Дурдона Қурбонова 10 минг доллар берса ҳам Имроннинг клипида тушмаслигини айтди — видео

«Бир оғиз сўраш керак», — дейди у

Дурдона Қурбонова 10 минг доллар берса ҳам Имроннинг клипида тушмаслигини айтди — видео

Актриса Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасидаги жонли эфир пайтида 10 минг доллар берса ҳам Имроннинг клипида тушмаслигини айтди.

Жонли эфир пайтида унга мухлисларидан бири Имроннинг янги клипида тушиши ҳақида савол берган. Актриса эса катта миқдордаги сумма берса ҳам у билан ишламаслигини таъкидлаган. Хонанда Имрон унинг суратини рухсатсиз саҳифасига жойлаганига ҳам муносабат билдирган.

«10 минг доллар берса ҳам клипига тушмайман. Расм қўйишдан олдин бир оғиз сўраши керак. Ҳали мен унинг клипида суратга тушаманми ёки йўқми. Индамасдан расмимни қўйиб қўйиш тўғримасда. Мен тушмасамчи. 10 минг доллар берса ҳам клипида тушмайман», — дейди у.

Имрон 6 сентябрь куни саҳифасига Дилноза Кубаева, Дурдона Қурбонова, Ситора Фармонова ҳамда Асал Шодиеванинг суратини жойлаган. Хонанда кузатувчиларидан янги клипида қайси актрисани кўришни хоҳлаётгани ҳақида сўраган. Улардан кўпчилиги Дилноза Кубаевани танлаган. Баъзилар эса Имрон Дурдона Қурбонова билан яхши партнёр бўлиши ҳақида ёзган.

«Ассалом алейкум азизлар, янги клипимизга қайси актрисани роль ижро этишини истайсиз?», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от IMRON (@imronsinger)