Янгиликлар

«Доим ойимқиз қилиб кўрсатади». Шаҳзод Султонов Феруза Норматованинг уйига кутилмаганда бостириб кирди — видео

Актёр учрашув вақтидан 1 соат олдин борган

«Доим ойимқиз қилиб кўрсатади». Шаҳзод Султонов Феруза Норматованинг уйига кутилмаганда бостириб кирди — видео

Актёр Шаҳзод Султонов ҳамкасби Феруза Норматованинг уйига кутилмаганда бостириб кирди.

Шаҳзод Султонов ҳамкасбининг уйига келишилган вақтдан 1 соат олдин борган. Бунга сабаб эса Феруза Норматованинг уйда иш қилаётган видеолари бўлган. Актёр ҳамкасбининг уйини текшириб, идишлар ювилмагани ва оёқ кийимлар ёйилиб ётганини кўрсатган.

«Биз суратга олиш учун Феруза Норматованинг уйига келишимиз керак эди лекин атайлаб 1 соат олдин келдик. Бунинг сабаби у ҳар доим уй тозалаяпман дер эди. Бостириб кирганимизда қандай ҳолат бўларкан. Ўзингизни видеоларингизда доим ойимқиз қилиб кўрсатасизку. Биз шуни текширамиз. Мана идишлар ювилмаган. Оёқ кийимлар ёйилиб ётибди. Бу ерда Дубайдан совға қилинган гуллар турибди», — дейди у.


Аввалроқ Шаҳзод Султоновнинг онаси ўғли Феруза Норматова билан никоҳлангани ҳақидаги гапларга ойдинлик киритганди. Унинг сўзларига кўра, улар 14 февралда ҳазиллашган. У ўғлига ишонишини таъкидлади. Улар актриса билан кўп ишлагани учун шундай миш-мишлар чиққан бўлиши мумкин. Шунингдек, Феруза Норматова ота-оналари уларнинг касбини тушунади ва турли хил гап-сўзларга аҳамият бермаслигини айтди.

«Менинг ҳам Шаҳзод Султоновнинг ҳам ота-оналаримиз соҳамизни яхши тушунади. Миш-мишларга эътибор бермасдан бизни қўллаб-қувватлайди. Ўйлайманки, бу интервьюдан кейин бизни эр-хотин дейиш ва ҳар хил миш-миш тарқатишни бас қиласиз. Яширинча никоҳ қилган деб Аллоҳдан қўрқмасдан фитна чиқаришяпти. Лекин ота-оналаримиздан Аллоҳ рози бўлсин бизга ишониб, бу гап-сўзларга эътибор бермади», — дейди у.

Актриса ҳамкасбига турмушга чиққанини рад этиб, ҳар ким ўз жуфтини топишига ишонишини айтди. У мухлисларидан яхши гумонда бўлишни сўради.

«Мен Шаҳзод Султоновга турмушга чиққаним йўқ азизлар. Энди ишондингиз деган умиддаман. Ҳар биримиз жуфтимизни топиб бахтли бўламиз. Доим яхши гумонда бўлайлик», — деб ёзади Феруза Норматова.

Аввалроқ Феруза Норматова омма олдида Шаҳзод Султоновдан узр сўраганди. Унинг сўзларига кўра, Шаҳзод Султонов билан орасида кўп хафагарчилик бўлган. Ўша вақтда актриса ўзини ҳақ деб ўйлаган, бироқ ҳақиқатнинг тагига етгач, уялиб қолган. Феруза Норматова актёрдан узр сўраб, бошқа бундай хато қилмасликка ваъда берган.

«Мен ҳозир шахсий нарсани оммага эълон қилмоқчиман. Бу нарсани очмоқчи бўлганимнинг сабаби бор. Менга ўхшаб яхши ижод қилаётган инсонлар арзимаган хатони деб ажралиб кетган. Шаҳзод Султонов билан бизда арзимаган хато эмас, анча катта хатолар бўлди. У билан кўп бирга ишлаётганимни кўрагандингиз. Орамизда кўп хафагарчиликлар бўлди. Шу пайтгача мен ўзимни ҳақ деб ҳисобладим. Бунинг тагига етганимдан кейин уялиб қолдим. Кўп хато қилдим. Шу сабабли мен Шаҳзод Султоновдан узр сўрамоқчиман. Аёл киши деб мени авайлаганингиз учун раҳмат айтаман. Қилган барча хатоларим учун сиздан узр сўрайман. Худо хоҳласа, фақат яхши кунларда кўришиш ва ишлаш насиб қилсин», — дейди актриса.