Янгиликлар

«Дизайн»даги Имин Назокат жамоaдоши Бекзод унга севги изҳор қилса, қандай жавоб қайтаришини айтди

Актрисадан бу ҳақда кузатувчилари сўраган

«Дизайн»даги Имин Назокат жамоaдоши Бекзод унга севги изҳор қилса, қандай жавоб қайтаришини айтди

«Дизайн» кулгу жамоаси аъзоси Имин Назокат гуруҳдоши Бекзод Юнусов унга севги изҳор қилса, қандай жавоб беришини айтди.

Актриса Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга юқоридаги каби савол берилган. Имин Назокат эса Бекзод Юнусовни ўз акасидек кўришини айтган. Унинг сўзларига кўра, улар яхши келишади бироқ бир-бирига умуман тўғри келмайдиган инсонлар. Шунингдек, актриса Бекзод Юнусов яқин кунларда уйланишни ният қилганини таъкидлади.

«Жамоадаги ҳамма менинг акам. Бекзод ака билан зўр чиқишамиз лекин табиатан умуман бир-бирига тўғри келмайдиган инсонлармиз. Бу саволингиз жуда ҳам кулгили туйилди. Ҳозир Бекзод акага келин қидиряпмиз. Яхши номзодлар бўлса ёзинг. Уйим-жойим дейдиган, оғир босиқ, тарбияли, ўқимишли йигит», — дейди Имин Назокат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Имин Назокат жамоадан кетгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Имин Назокат ҳозирда «Zoʻr TV» телеканалидаги «Sketch shou» кўрсатувида чиқмоқда. Бироқ актриса «Дизайн» жамоасидан кетмаганини маълум қилди. Имин Назокат асосий иш фаолияти «Дизайн шоу»да эканини таъкидлади.

«Мен ҳозир ‘Sketch shou’нинг съёмкасига келдим. Хабарингиз бор кўп сторис қўйяпман. ‘Дизайн’ жамоасидан кетдингизми? деган савол энг кўп бериляпти. Йўқ. Менинг асосий жамоам — бу ‘Дизайн шоу’. ‘Sketch shou’ менинг қўшимча ишим. Ҳозир ‘Sketch shou’ билан бирга ишлаяпмиз.

Съёмкаларимиз давом этяпти. Мен иштирок этган сонлар телевидениеда ҳам кетяпти. Ундан ташқари, узоқда бўлган инсонлар учун YouTube’да ҳам бериляпти», — дейди Имин Назокат.