Янгиликлар

«Дизайн»даги Элмурод ҳибсга олингани ростми?

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур хабарларга изоҳ берди

«Дизайн»даги Элмурод ҳибсга олингани ростми?

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси «Дизайн» кулгу жамоаси аъзоси Элмурод ҳибсга олингаги ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди.

Ижтимоий тармоқларда жамоа вакили Элмурод Ҳақназаровни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ушлагани акс этган видео тарқалмоқда. Маълум қилинишича, «Дизайн» Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда фирибгарлик ҳақидаги профидактик роликни тасвирга олган. Видеода айнан шу роликни тасвирга олиш жараёни акс этган.