Янгиликлар

Дилфуза Исмоилова кўзи ожиз мухлисининг тўйида унга ҳадя берди — видео

«Бешик тўйи мендан тўёна», — дейди у

Дилфуза Исмоилова кўзи ожиз мухлисининг тўйида унга ҳадя берди — видео

Актриса, хонанда Дилфуза Исмоилова Instagram саҳифасида кўзи ожиз мухлисининг тўйида унга ҳадя бергани акс этган видеони эълон қилди.

Хонанда тўёнани куёвга берган. Дилфуза Исмоилова унга пул берган ва келинга тилла тақинчоқ олиб беришини тайинлаган. Видеода келин кўзига қора кўёйнак тақиб олганини кўриш мумкин. Шунингдек, актриса ёш жуфтликка бахт қилаган. Дилфуза Исмоилова улар фарзандли бўлганда, бешик тўйини тўёна сифатида ўтказиб беришини ҳам айтган.

«Мана шу тўёнани олиб қўйиб, келинимга тилла тақинчоқ олиб берасиз. Аллоҳим фарзандлар берганда, бешик тўйи мендан тўёна бўлади», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дилфуза Исмоилованинг дугонаси унга «Mercedes» совға қилганди. Хонандага оқ рангли «Mercedes-Benz GLS-Class 2019» совға қилинган. Унинг Ўзбекистондаги нархи 127 минг доллардан 214 минг доллар атрофида бўлади. Актриса бундай совғадан ҳайратдалигини таъкидлаган. Шунингдек, видеода Дилфуза Исмоилованинг сюрприздан қай даражада хурсанд бўлгани ва машина совға қилган дугонасини ҳам кўриш мумкин.

«Бу машинани менга дўстим совға қилган. Ростини айтсам, мен ҳалигача бундай совғадан ҳайратдаман. Қандай яхши одамлар борлигини кўринг. Катта раҳмат», — деди у.

Шунингдек, Юлдуз Усмонова 5 қиздан сўнг ўғил кўрган мухлисига тилла совға қилганди. Хонанда 5 қиздан сўнг ўғил кўрган оиланинг уйига хизматга борган. Шунда улар билан яқиндан танишган. Оиланинг ҳар бир қизи билан суҳбатлашган. Кейин эса ўғил фарзанд кўрган онани қўшиқ куйлаётган жойига олиб чиққан ва уни табриклаган. Шунда хонанда унга тилла билагузук совға қилган.