Янгиликлар

Дилдора Рустамова марҳум отаси билан тушган суратини эълон қилди — фото

Журналист отаси 4 август куни туғилганини айтди

Дилдора Рустамова марҳум отаси билан тушган суратини эълон қилди — фото

Журналист, суҳандон Дилдора Рустамова Instagram саҳифасида марҳум отаси билан тушган суратини эълон қилди.

У 4 август куни отасининг туғилган куни бўлганини айтди. Суҳандон агар отаси ҳаёт бўлганида 67 ёшни қаршилаган бўлишини таъкидлади. Дилдора Рустамова отасини хотирлб, унинг театр ривожи учун қўшган ҳисси ҳақида гапириб ўтди. Журналист сурат остида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муслимбек Йўлдошевнинг шеъридан парча ҳам келтириб ўтган.

«Ўзбек кино ва театри намояндаси, умрини мусиқали театр ривожига бахшида этган, такрорланмас образлари орқали Муқимий номидаги мусиқали драма театрининг устунларидан бирига айланган устоз санъаткор, падари бузрукворим Насриддин Рустамов ҳаёт бўлганларида бугун 67 ёшни қарши олган бўларди. Охиратингиз обод, жойингиз жаннат бўлсин, дадажон», — деб ёзади суҳандон.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Dildora Rustamova (@dildorarustamova_official)

Аввалроқ Достон Убайдуллаев ҳам марҳум отасининг суратини эълон қилганди. У ҳаммани ота-онаси вафот этмасидан олдин дуосини олишга чақирди. Хонанда 2 август куни отасининг туғилган куни эканини айтган. Агар Достон Убайдуллаевнинг отаси ҳаёт бўлганида 70 ёшни қаршилаган бўларди. Актёр Худодан отасини раҳматига олган бўлишини сўраган.

«Азизлар, кеч бўлмасидан ота-онанинг дуосини олинг. Отам орамизда бўлганида 70 баҳорни қаршилаган бўларди. Аллоҳ раҳмат қилсин», — деб ёзади хонанда.