Янгиликлар

Даврон Кабулов «Миллион»нинг янги концертида қизларини саҳнага олиб чиқди — видео

Шунингдек, жамоанинг бошқа аъзолари ҳам шундай қилган

Даврон Кабулов «Миллион»нинг янги концертида қизларини саҳнага олиб чиқди — видео

«Миллион» кулгу жамоаси етакчиси Даврон Кабулов гуруҳнинг янги концертида қизларини саҳнага олиб чиқди.

Бошловчи уларни концерт охирида олиб чиққан. Даврон Кабулов саҳнадаги пардалар тушгач ҳам қизларини қўлида кўтариб турган. Шунингдек, жамоанинг бошқа бир аъзоси Алишер Ботиров ҳам қизини саҳнага олиб чиққан. Бошловчи қизларини юзидан ўпиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Даврон Кабулов хотинига хиёнат қилгани ҳақидаги саволга жавоб берганди. Даврон Кабулов Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга обуначиларидан бири аёлига хиёнат қилгани ҳақида савол берган. Бошловчи хотинига хиёнат қилмаганини айтган. У ўзини ва танловини ҳурмат қилишини таъкидлаган.

«Бўлмаган. Мен ўзимни ва танловимни ҳурмат қиламан», — деб ёзади журналист.

Шунингдек, бошловчи «виньетка»сидаги суратини ҳам кўрсатган. Даврон Кабулов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан мактаб пайтида ўғил болалар билан жанжаллашгани ҳақида сўрашган. Журналист эса бундай воқеалар бўлганини таъкидлаган. Шунингдек, Даврон Кабулов Instagram саҳифасига «виньетка»сидаги суратини ҳам жойлаган.