Янгиликлар

«Бузиб ташлайман». Шоҳруҳхон Жаҳон чемпионини жангга чақирди — видео

Хонанда жанг яқинда бўлишини айтди

«Бузиб ташлайман». Шоҳруҳхон Жаҳон чемпионини жангга чақирди — видео

Хонанда, актёр Шоҳруҳхон кикбоксинг бўйича Жаҳон чемпиони, актёр Муҳаммадали Тоштурғуновни жангга чақирди.

Улар спорт залларининг бирида учрашган. Шоҳруҳхон Муҳаммадали Тоштурғуновни «бузиб ташлаш»ини айтган. Спортчи эса унга «Ҳаммасини вақт кўрсатади», деб жавоб қайтарган. Видео остидаги изоҳларда хонанданинг кузатувчилари уни қўллаб-қувватлаган. Бироқ баъзилар Шоҳруҳхоннинг кучига шубҳа қилган. Изоҳ ёзганлардан бири бу пиар эканини таъкидлаб ўтган.

«Яқинда шу болани ‘бузиб ташлайман’, кўрасиз», — дейди актёр.

Аввалроқ Шоҳруҳхон нима сабабдан укалари ўзи каби машҳурмаслигини айтганди. Шоҳруҳхон бутун умрини санъатга бағишлаган. Актёр укалари учун эса санъат шунчаки машғулот эканини айди. Хонанда ярим кучда ишлангани учун уларнинг ижоди шундайлигини таъкидлади. Бироқ Шоҳруҳхон укаларида истеъдод борлигини ҳам айтиб ўтди.

«Мен бутун умримни санъатга бағишлаганман, уларда эса бу шунчаки машғулот. Бу соҳада кўнгли бўлгани учун юришади, лекин ярим кучда ишласа қанақа бўлса, шунақа. Ё у ёққа, ёки бу ёққа ўтиб олиш керак. Уларнинг ижодини ёмон деб бўлмайди, яхши, истеъдоди бор. Ҳали ёш, олдинда ҳаёт бор» , — дейди хонанда.