Янгиликлар

«Бунақаси бўлмаган». Озода Нурсаидованинг концертида кутилмаган ҳодиса содир бўлди — видео

Хонанда улар орасига кирган

«Бунақаси бўлмаган». Озода Нурсаидованинг концертида кутилмаган ҳодиса содир бўлди — видео

Хонанда Озода Нурсаидованинг концертида кутилмаган ҳодиса содир бўлди.

Озода Нурсаидова 9-16 май кунлари «Халқлар дўстлиги» санъат саройида концерт бермоқда. Унинг бир қанча мухлислари концерт тугагандан кейин ҳам санъат саройини тарк этмаган. Озода Нурсаидова уларнинг олдига чиққан. Мухлислар орасидаги аёллардан бири «Ҳеч бўлмаса сен ҳурмат қилган», дея бақирган.

Аввалроқ Озод Ҳуррамов Озода Нурсаидова концертга тайёрланаётган пайтида унга кутилмаган сюрприз қилганди. Актёр Озозда Нурсаидованинг концерт дастурининг тайёргарлик жараёнига борган. Блогер дуетдошига гулдаста олиб борган. Хонанда буни кўриб ҳайрон қолган. Кейин эса актёр билан қучоқлаб кўришган. Блогернинг сўзларига кўра, Озода Нурсаидованинг концерти юқори кайфиятда ўтади.

«9 майдан 16 майгача сизларни кутамиз. Кўриб жуда маза қилдим. Концерт бомба бўлишига ишонаман», — деб ёзади Озод Ҳуррамов.

Шунингдек, Юлдуз Усмонова концертида мухлислари билан жанжаллашганди. Юлдуз Усмонова саҳнада барча мухлисларидан жимлик талаб қилган. У жуда асабий ҳолатда мухлисларига бақирган. Маълум бўлишича, бир қатор аёллар парда охиригача кўтарилмагани учун жанжал кўтарган. Шундан сўнг Юлдуз Усмонова асабийлашган ва ҳаммадан тинчлик талаб қилган.

«Пулингизга ўн баробарини оляпсиз. Аёллар илтимос қиламиз, агар бунақа бўладиган бўлса кетавераман. Ўзларингни билиб ўтиринглар узоқ яқиндан келганлар. Бунақа ишингни бошқа концертда қиласан. Жим ўтирамиз. Чироқни бер залга бақираётганларнинг юзларини кўрайлик. Бошқа жойлада қиласиз бу ишингизни. Бақираётган ким эди , чиқин бу ёққа. Сиз бақираётганмидингиз, туриб келингчи буёққа, нима деяётган эдингиз. Парда бўлса менда эмаску айб. Концерт дедиларинг қўшимча беряпмиз», — дейди хонанда.

Кейинроқ хонанданинг ўзи концертдаги қўполлигига изоҳ берганди. Хонанда куйлаётган вақтда томошабинлар орасида шовқин кўтарилганини, бунга эса парда сабаб бўлганини таъкидлаган. Лекин концертни чиройли ўтказиб олганини қайд этган.

«Бугун иккинчи концерт жуда ажойиб бўлди. Ҳадеб бақир-чақир бўлди. Нимага бақир-чақир бўляпти, бақирма десам яна бақиради. Парда тиқилиб қолибди. Бир-бирининг устига ўралашиб қолибди. Кимдир тепага чиққан сал қолибди. Назар бор десам ишонасизми. Лекин чиройли ўтказиб олдик. Концертга келганларнинг ҳаммаси соғ-саломат, эсон-омон уйига етиб олсин», — дейди Юлдуз Усмонова

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Nilufar Usmonova (@nilufarusmonova)