Янгиликлар

Бонамурнинг блогер Дониёр билан вальс тушган видеоси тарқалди — видео

Видео унинг туғилган кунида олинган

Бонамурнинг блогер Дониёр билан вальс тушган видеоси тарқалди — видео

Инстаблогер, актриса Бонамурнинг туғилган кунида вайнер Дониёр билан вальс тушган видеоси ижтимой тармоқларда тарқалди.

Бонамур 25 август куни 21 ёшга тўлди. Шу муносабат билан актриса катта зиёфат қилган. Унда кўплаб вайнер, блогер ва актрисалар иштирок этган. Инстаблогер зиёфатни ўзининг янги кафесида берган. Зиёфат давомида Бонамур ҳамкасби, вайнер Дониёр билан вальсга тушган. Бу жараённи модель, блогер Салифар ўз саҳифасига жойлаган ва уларни белгилаб қўйган. Бонамур эса ушбу видеони ўз саҳифасига қўйиб, «Акам», деб изоҳ ёзиб қолдирган.

Аввалроқ Бонамур ёқтирган инсони борлигини маълум қилганди. Актриса у билан ҳафтада бир кўришиб туришини айтди. Бонамур у билан муносабатлари жиддий эмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу оддий ёқтириш, тез ўтиб кетади. Инстаблогер йигитнинг муносабати жиддий эмаслигини билгач, унга ёқтиришини айтмасликка қарор қилган. Бонамур у қандай муносабатда бўлса, ўзи ҳам унга шундай жавоб қайтаришини айтган.

«Билмадим. Масалан, менинг ҳам ёқтирган инсоним бор. Ҳафтада бир марта кўришиб ҳам турамиз лекин ёқтиришимни умуман айтмаганман. У одамнинг яхши кўришиб юришга ёки мен билан келажак ҳаётини ўйлашга вақти ҳам йўқ. Иши жуда кўп. ‘Менга ундай назарда қарамайди’, деб ўйлайман. Шунинг учун ўзи қандай муносабатда бўлса, мен ҳам шундай бўламан, холос. Ичимдаги ичимда қолади. Агар сизга илиқ қараётган бўлса, ичингиздагини айтинг. Мен айтмаслигимнинг сабаби ҳам шу. Ишидан бўшаганда, чарчаганда мен билан кўришиб вақт ўтказяптими, демак, мен ҳам шунга яраша жавоб қайтараман. Бу ёқтириш оддий нарса. Тез ўтиб кетади. Ҳақиқий севги у бошқача бўлади», — дейди у.