Янгиликлар

Бонамур уни «иссиқ-совуқ» қилишгани акс этган видеони эълон қилди — видео

Блогер бундай ҳолат иккинчи марта такрорланганини таъкидлади

Бонамур уни «иссиқ-совуқ» қилишгани акс этган видеони эълон қилди — видео

Тиктокер, актриса Бонамур тахаллуси билан ижод қилувчи Умида Абдуғаффорова Instagram саҳифасида иши юришмаслиги учун «иссиқ-совуқ» қилишаётганини айтди.

Бундай воқеа унда иккинчи марта такрорланаяпти. Олдинги сафар бир аёл қон сепиб кетган. Актриса кийим дўконидаги камеранинг видеоларни кўрганда уни танимаган. Бу гал майда нарсалар сочиб кетган. Бонамурнинг дўстлари бу воқеанинг гувоҳи бўлган. Улар камерадаги ёзувларни очганда, бир аёл ўзини телефонда гаплашётгандек тутиб, нимадир сочиб юрганини кўриш мумкин.

«Ўтган сафар ҳам камерадаги видеони очтирганимда, худди шундай қилиб қон сепиб кетганди. Мен Худо бор-ку деб Instagram’га қўймагандим. Бу сафар ҳам худди шундай нарса. Бу хотинни ҳам танимайман. Мен бундай нарсаларга ишонмасдим. Мен сув деб ўйлабман. У майда нимадир сочган экан», — дейди Бонамур.

Аввалроқ Бонамур бир ойда неча пул сарфлаганини кўрсатганди. Блогер ўз саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга бир ойлик даромади ҳақида сўраган. Инстаблогер март ойидаги кирим ва чиқим акс этган фотони жойлаган. Унда Бонамур март ойида салкам 100 миллион сўм чиқим қилганини кўриш мумкин. Шунингдек, ҳозирда ҳисобида 4 миллион сўмдан ортиқ пул қолган.

«Бу ой энг кўп чиқим бўлди. Топишга нисбатан харажат кўп. Бу ерда гивънинг пули умуман йўқ. Бу ерда тенг ярми керакли, тенг ярми кераксиз нарсаларга сарфланган», — дейди Бонамур.

Шунингдек, Бонамур катта миқдорда жарима тўлашга мажбур бўлганди. Бу ҳақда блогернинг ўзи маълум қилган. У Instagram саҳифасига жарималарининг миқдори акс этган сурат жойлаган. Унда қизил чиқорни босиб ўтгани учун 135 минг сўм миқдоридаги ҳамда тезликни белгиланганидан оширгани учун 2 430 000 сўм миқдоридаги жаримларни кўриш мумкин.