Янгиликлар

Бонамур катта миқдорда жарима тўлашга мажбур бўлди — фото

Инстаблогер бунинг сабабини маълум қилди

Бонамур катта миқдорда жарима тўлашга мажбур бўлди — фото

Тиктокер, инстаблогер Бонамур катта миқдорда жарима тўлашга мажбур бўлди.

Бу ҳақда блогернинг ўзи маълум қилган. У Instagram саҳифасига жарималарининг миқдори акс этган сурат жойлаган. Унда қизил чиқорни босиб ўтгани учун 135 минг сўм миқдоридаги ҳамда тезликни белгиланганидан оширгани учун 2 430 000 сўм миқдоридаги жаримларни кўриш мумкин.

Аввалроқ Отабек Муталхўжаев жаримани вақтида тўламагани учун МИБга чақирилганди.

Унинг сўзларига кўра, ‘радар’га кўп тушган. Шу сабабли, хонанда Мажбурий ижро бюросига жарималарини тўлаш учун борган. Отабек Муталхўжаев охирги марта 7 миллион сўм жарима тўлаганини таъкидлади. Шунингдек, хонандатўртта жаримага тушгани учун 1 051 580 сўм тўлаган.

«Ассалому алейкум, азиз дўстлар. Ҳайрли кун. Мана ҳозир биз жарималар кўпайиб кетгани учун МИБга кетяпмиз. ‘Радар’га жуда кўп тушибман. Охирги марта радарга энг катта тўлаган суммам 7 миллион эди. Ҳозир яна 4 та тушган эканман. Ҳозир кўрамиз неччи пул бўлган экан», — дейди хонанда.