Янгиликлар

Бонамур кўзини нега операция қилдирганини маълум қилди — фото

Актриса 29 июнь куни жарроҳлик амалиётидан ўтган

Бонамур кўзини нега операция қилдирганини маълум қилди — фото

Инстаблогер, актриса Бонамур Instagram саҳифасида нима сабабдан операция бўлганини маълум қилди.

Бонамур 29 июнь куни жарроҳлик амалиётидан ўтган. Инстаблогер ёшлигида йиқилиб тушган ва кўзида Птоз касаллиги келиб чиққан. Уни даволаш учун 2-3 марта операция қилиш керак бўлган бироқ ўша вақтда уларнинг моддий томондан бунга қурби етмаган. Шу сабабли актриса иккинчи бор кўзини жарроҳлик амалитоидан ўтказган.

«Ёшлигимда йиқилганман. Шу сабабли кўзимда Птоз касаллиги келиб чиққан. Тўғирлатишга моддий жиҳатдан бир марта учун пулимиз етган. Бу 2-3 марта операциядан кейин тўғирланадиган касаллик. Қолганига қурбимиз етмаган. Шу сабабли иккинчи марта операция қилдирдим», — деб ёзади блогер.