Янгиликлар

Бонамур бизнесда қандай қилиб муваффақиятга эришганини айтди

Тиктокер биринчи марта қарз билан бизнес бошлаган

Бонамур бизнесда қандай қилиб муваффақиятга эришганини айтди

Инстаблогер, тиктокер Бонамур Instagram саҳифасида бизнесда қандай қилиб муваффақиятга эpишганини айтди.

У иш бошлаганида ҳеч ким моддий ёки бошқача усулда ёрдам бермаган. Қарз олиб таваккал билан бизнес бошлаган. Блогер ишлари юришиб кетиши ва қарзидан қутилиш учун ҳаракат қилган. Бонамур буларни уддалаган. Тиктокер бир иш бошлаганда, мияда фақат шу нарса бўлиши кераклигини маслаҳат берди.

«Мен иш бошлаганимда ҳеч ким пул бериб ёки нимадир қилиб ёрдам бермаган. Қарз билан таваккал бошлаганман. Ишларим юришиб, қарзимдан қутилиш учун ҳаракат қилганман ва бунга эришдим. Аллоҳга шукур. Фақат ўзингизга ишонинг. Бир иш бошладингизми миянгизда фақат ўша иш бўлсин. Дангаса бўлмай, ақлни жойига қўйиб ишни юргизинг. Шунда ҳаммаси зўр бўлади», — деб ёзади блогер.

Аввалроқ Бонамур бир ойда неча пул сарфлаганини кўрсатганди. Блогер ўз саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга бир ойлик даромади ҳақида сўраган. Инстаблогер март ойидаги кирим ва чиқим акс этган фотони жойлаган. Унда Бонамур март ойида салкам 100 миллион сўм чиқим қилганини кўриш мумкин. Шунингдек, ҳозирда ҳисобида 4 миллион сўмдан ортиқ пул қолган.

«Бу ой энг кўп чиқим бўлди. Топишга нисбатан харажат кўп. Бу ерда гивънинг пули умуман йўқ. Бу ерда тенг ярми керакли, тенг ярми кераксиз нарсаларга сарфланган», — дейди Бонамур.