Янгиликлар

Блогер Жавоҳир Расулов уйланди — видео

У Шоҳруҳхоннинг укаси билан божа бўлган

Блогер Жавоҳир Расулов уйланди — видео

Инстаблогер, вайнер Java тахаллуси билан ижод қилувчи Жавоҳир Расулов уйланди.

У хонанда Шоҳруҳхоннинг укаси Муҳаммадали Наврўзов билан божа бўлган. Вайнер 7 сентябрь куни уйланди. Ижтимоий тармоқларда блогернинг никоҳ тўйидан бир қанча видеолар эълон қилинди. Муҳаммадали Наврўзовнинг рафиқаси Ирода Усмонова ҳам ўз саҳифасига бир қанча видеолар жойлаган. У синглисининг фотосессия жараёни, куёв навкарлар кириб келган жараёнлардан лавҳалар эълон қилган.

Жавоҳир Расуловнинг турмуш ўртоғининг исми Асал Ёқубова. Уларнинг тўйида бир қатор санъаткор ва блогерлар иштирок этган. Улар орасида Ёрқинхўжа Умаров, Дилшод Назаров, Шоҳруҳхон ва Достон Эргашевлар ҳам бўлган.