Янгиликлар

Блогер Салифар тахаллусини марҳум йигити сабаб танлаганини йиғлаб айтиб берди — видео

«Унга имкон бермаганимдан афсусдаман», — дейди блогер

Блогер Салифар тахаллусини марҳум йигити сабаб танлаганини йиғлаб айтиб берди — видео

Инстаблогер, тиктокер Салифар тахаллуси билан ижод қилувчи Солиҳа «Shoubiz.uz»га берган интервьюсида марҳум севгилиси сабаб шундай тахаллус танлагани ҳақида йиғлаб айтиб берди.

Блогернинг сўзларига кўра, турмушидан ажрашганидан сўнг бир йигит билан танишиб қолган, 3 кун давомида улар дўст бўлган. Шундан сўнг Солиҳа ҳам йигитни ёқтириб қолган ва муносабатлар бошланган. Йигитнинг ва ўзининг исмини қисқартириб, тахаллус танлаган: Солиҳа ва Фарҳод — Салиифаар. Лекин ҳозирги кунда севган инсони ҳаёт эмаслигини, унга имконият бермаганидан афсусланишини йиғлаб гапириб берди.

«Салифар ўзи Солиҳа, иккинчиси бошқа исм. Шу икки исмни қўшганда Салифар тахаллуси келиб чиқади. Оламдан ўтган яхши кўрган инсонимнинг исми Фарҳод бўлган. У инсон билан муносабат қилган пайтларимизда у ҳам бизнес соҳасида бўлган, инстаграмдаги обуначиларим ҳам уни танишарди. Биз урушиб кетганимиздан кейин мен блогер бўлдим. Бизнинг бир-биримизга берган ваъдамиз бўлган, карьерамизни қурамиз, мақсадимизга етамиз. Маълум вақт ўтганидан кейин тушундимки, мен аҳмоқлик қилганман. Битта инсонга ишондинг, шунча йиллар давомида чидадинг, нега бу инсонга ишонолмадинг», — дейди у.