Янгиликлар

Блогер Салифар рекламадан қанча пул топишини айтди

«Умуман бўлмаслиги ҳам мумкин», — дейди блогер

Блогер Салифар рекламадан қанча пул топишини айтди

Инстаблогер, тиктокер Салифар тахаллуси билан ижод қилувчи Солиҳа «Shoubiz.uz»га берган интервьюсида реклама орқали оладиган даромади ҳақида айтиб берди.

Блогернинг сўзларига кўра, ҳар доим ҳам бир хил эмас, баъзида кўпроқ, баъзида камроқ топади, ҳатто умуман маблағ тушмаслиги мумкинлигини ҳам айтди. Яқинларининг ва жуда қийналиб қолганларнинг рекламаларигагина текинга тушиши, ўртача 300-400 доллар топиши ҳақида гапирди.

«Ҳар хил вазият бўлади, умуман бўлмаслиги ҳам мумкин. Иш зўр бўлиб кетса, 300-400 доллар. Агар реклама буюртмачиси яқин инсони бўлса, текинга суратга тушади. Ёки жуда ҳам қийналган инсон бўлса» — дейди у.