Янгиликлар

«Бирга қайтарамиз пулини». Азиз Раметов хотинига қарзга тақинчоқ совға қилди — видео

Бу ҳақда унинг аёли маълум қилган

«Бирга қайтарамиз пулини». Азиз Раметов хотинига қарзга тақинчоқ совға қилди — видео

Актёр, хонанда Азиз Раметов Instagram саҳифасида хотини Шаҳло Умаровага қарзга тақинчоқ олиб берганини айтди.

Ушбу тақинчоқни Шаҳло Умарова саҳифасига жойлаган. Азиз Раметов эса шу видеони ўз саҳифасига қўйган ва қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Хотин қарзга олдим. Пулини бирга қайтарамиз», — деб ёзади актёр.

Аввалроқ Азиз Раметов тўйидан олдин хотинидан пул олгани маълум бўлганди. Азиз Раметов онаси Саида Раметованинг ҳам Инстаграм саҳифасини юритади. Турмуш ўртоғи актрисанинг Инстаграм саҳифасига реклама бериш учун мурожаат қилган. Актёрнинг турмуш ўртоғи пулни икки баробар қилиб тўлаган. Бу пуллар жуда баракали бўлиб, Азиз Раметов уларни 1 ой ишлатган.

«Онамнинг Instagram саҳифасини ҳам мен юритаман. Ўша пайти пулим қолмаганди. Турмуш ўртоғим реклама бериш учун онамнинг саҳифасига ёзди. ‘Саида Раметованинг Instagram’ига реклама қўйдирмоқчи эдим’, деди. Ўзи нарх белгиланган бўлади. Мавсум пайти 5 миллион деймиз. Лекин ўшанда пулим қолмагани учун атаганингизни беринг дедим. Шундан кейин ‘Вой бунча яхши, меҳрибонсиз’, деди. Ичимда кошки, шундай бўлса деб ўйладим. Кўришиб реклама учун нарсани олганимда пулни 2 баравар қилиб берди. Ишонасизми шу пулни 1 ой ишлатдим. Бунча баракали қиз экан деб ўйладим. 1 ойдан кейин ўзим ёздим. Текинга реклама қўйиб бераман дедим. Турмуш ўртоғим ‘Мен ўзи реклама қўйдирмоқчи эдим’, деди. Онам ҳам бир кўрганда шу қизни ёқтириб қолган», — дейди Азиз Раметов.

Азиз Раметов 3 март куни уйланганди. Актёр ўзидан 5 ёш кичик қизга уйланди. Уларнинг тўйи Тошкентдаги энг машҳур ресторанларнинг бирида бўлиб ўтган. Унга барча юлдузлар: хонанда, актёр, актриса, телебошловчи, қизиқчилар ташриф буюрганди. Дастлаб тўйхонага Азиз Раметов бир ўзи келган. Бир оз вақтдан сўнг рафиқаси келинлик либосида бошқа машинада келган.

Азиз Раметовнинг рафиқаси илк бор юзини ниқобсиз кўрсатганди. Саида Раметованинг келини шу кунга қадар фақат юзидаги безак билан кўриниш берган. Шаҳло «Бахтлимиз» кўрсатувига берган интервьюсида ундан юзини кўрсатиш сўралган. У эса албатта кўрсатишини, безак шунчаки тўйига ҳавас қилиб, ўзи тайёрлагани учун ҳам тақиб юрганини айтган ва безагини олиб ташлаган.

Шунингдек, Азиз Раметовнинг рафиқаси актёр билан қандай танишгани ҳақида гапириб берганди. Шаҳло Умаровнинг сўзларига кўра, уларнинг танишувига Instagram сабаб бўлган. Дастлаб у актёрга ёзган. Улар реклама масаласи юзасидан суҳбатлашган.

Азиз Раметовнинг рафиқаси келинсалом қилаётган вақтда тоби қочиб қолганди.

Азиз Раметов хотини унга келинсалом қилаётгани акс этган видеони саҳифасига жойлаган. Бирдан аёлининг бели оғриб, тоби қочиб қолган. Шундан сўнг актёр унинг олдига борган.