«Бир оз толиқдим». Юлдуз Турдиева ўзи учун таътил эълон қилди — видео
Хонанда дам олиш учун чет элга кетишини айтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева Instagram саҳифасида ўзи учун таътил эълон қилганини маълум қилди.
Хонанда хизматлар билан жуда чарчаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, обуначилари ундан тез-тез шу ҳақда сўрайди. Юлдуз Турдиева дам олиш учун чет давлатига кетаётганини таъкидлаб ўтди бироқ у қайси давлатлигини маълум қилмаган. Хонанда таътилдан келгач, яна тўй хизматларига чиқишини ҳам айтди.
«’Юлдузхон ҳар куни хизматлар билан чарчамайсизми?’, деб ҳол-аҳвол сўрайдиган азиз кузатувчиларим, опа-сингилларим, бироз толиқдим. Ҳаммаси учун Аллоҳга шукур. Лекин меҳнат қанча оғир бўлса, меваси шунча ширин бўлар экан. Бироз муддатга таътилга йўл оляпмиз. Дуода бўлинг. Соғ-саломат бориб яна ватанга қайтганда, яхши кунларда дийдорлашайлик. Сизларга ҳам яхши кунлар насиб қилсин», — деб ёзади хонанда.
Посмотреть эту публикацию в Instagram