Янгиликлар

«Бир йиллик танаффусдан сўнг». Дурдона Қурбонова ижодидаги янгиликни эълон қилди — видео

Актриса бу янгилик мухлисларига ёқишидан умид қилган

«Бир йиллик танаффусдан сўнг». Дурдона Қурбонова ижодидаги янгиликни эълон қилди — видео

Хонанда, актриса Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасидаги обуначилари билан ижодидаги янгиликни бўлишди.

Актриса бу янгиликни тайёрлаш учун бир йил тайёрланганини айтди. У хонандалик фаолиятини давом эттиришини маълум қилди. Хонанда янги қўшиғни тез кунда премьера қилишини таъкидлади. Дурдона бу қўшиқни ёзиш учун вокалдан дарсга ҳам борган.

«Бир йил деганда янги қўшиқ ёзяпмиз. Овозим устида анча ишладим, вокалдан дарс олдим. Бу қўшиқ ҳам сизга ёқади деган умиддаман», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Митти вайнер Эралининг продюсери у эндиликда қўшиқ куйлашини ҳам айтганди. Бунга сабаб эса тўйларда унга бўлган талабнинг кучлилиги. Шу пайтгача Эрали тўй хизматларига бориб фақатгина табриклаб келган. Энди эса у учун 3-4 та қўшиқ ёзиляпти. Улар тайёр бўлгач, вайнер табрик билан чекланмайди ва қўшиқ ҳам айтади.

«Битта зўр янгилигимиз бор. Буни ҳали ҳеч қаерда айтмаганмиз. Биз Эралига 3-4 та қўшиқ айттирмоқчимиз. Чунки унга талаб кўп тушяпти. Кўп тўйларга чақиришади. У ерга бориб табриклашдан бошқа ҳеч нима бўлмаяпти. Ўзининг истеъдоди бор. Бир нечта шоирлар бизга шеър жўнатган. Шуларни композиторга олиб борганмиз. Ҳозирда янги қўшиқ устида иш олиб бориляпти. Кейин тўйларда фақат табриклаб келмайди қўшиқ ҳам айтади. Абдурозиқ билан дует қилса ҳам бўлади», — дейди продюсер.