Янгиликлар

Барчин Ғофурова Зилола Ғуломовани бўғиб қўйди — видео

Актриса бунинг учун ундан кечирим сўради

Барчин Ғофурова Зилола Ғуломовани бўғиб қўйди — видео

Актриса Барчин Ғофурова Instagram саҳифасида ҳамкасби Зилола Ғуломовани бўғиб қўйгани учун узр сўради.

Бу воқеа улар бирга роль ижро этган лойиҳаларидан бирида содир бўлган. Зилола Ғуломова Барчин Ғофурованинг акасининг иккинчи хотини ролини ижро этган. Улар иккаласи жанжаллашиган саҳнада Барчин Ғофурова ҳамкасбини бўғиши керак бўлган. Актриса шу саҳнада ролига киришиб кетган ҳамда ҳамкасбини қаттиқ бўғган. Шу сабабли актрисалар ўртасида жанжал келиб чиққан. Барчин Ғофурова эса Зилола Ғуломовадан узр сўраган.

«’Съёмка’ пайтида шунақа ҳолатлар ҳам бўлади. Тўғри ролга киришиб кетсам қаҳрамонимга айланиб қоламан. Қаттиқроқ бўғиб қўйганим учун узр сўрайман», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Barchin G’ofurova (@barchin_gafurova)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зилола Ғуломова сериал суратга олиш жараёнида оёғини синдириб олганди. Унинг сўзларига кўра, воқеа «Зебо» сериалини суратга олиш жараёнида рўй берган. Бунга ўзининг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган. Шунингдек, ҳозирда аҳволи яхши эканини, ишлашда давом этаётганини таъкидлаган.

«Азизлар, бу пиар, ёки бирор фильм суратга олиш жараёни ҳам эмас. Бу видеони қўйишимнинг ўзига яраша сабаблари бор. Ҳозирги кунда ҳар бир қилаётган ишингизни, айтаётган гапингизни исботи билан юрмасангиз қийин. Кеча Зебо сериалининг суратга олиш жараёнида эҳтиётсизлигим сабабли оёғим тойиб, йиқилиб тушдим. Хуллас, мен шу ердаман, ҳаммаси яхши. Ҳафа бўлиш, чекиниш йўқ. Ишлашда давом этамиз», — дейди Зилола Ғуломова.

Шунингдек, актриса «съёмка»да калтакланганди. Видеода Зилола Ғуломова келин ролини ижро этган картинадан парчани кўриш мумкин. Унда актриса эрини ўйнаган актёрдан калтак еган. У кино ва сериаллар ортида турган меҳнатни фақат шу соҳа вакиллари тушунишини таъкидлаган. Шунингдек, актриса келинларга ўзининг қадрини билишни, қаддини баланд тутишни маслаҳат берган.

«Ҳа кино бўмабди, сериальни олишолмабди ва ҳакозо гапларни эшитамиз. Баъзан ҳатто хафа бўламан лекин буни орқасида қанча машаққат тургани, қанча асаб кетишини шу соҳа вакиллари билади. Баъзан саҳна ҳаракатини машқларини ишлатамиз деб шунақа ҳеч кимдан емаган калтакларни ҳам еб оламиз. Лекин касбимни севаман. Келинлар сизларга айтар гапим ҳеч қачон ўзингизни оёқ ости қилиб қўйманг! Қадрингизни билинг! Қаддингизни тутинг! Сиз бировга берилган омонатсиз. Омонатга хиёнат қилишларига йўл қўйманг!», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Zilola Gulyamova (@zilola_gulyamova)