Янгиликлар

Babymohi тўйидаги пардозни қанчага қилдирганини айтди — фото

У берган пулига рози эканини таъкидлаган

Babymohi тўйидаги пардозни қанчага қилдирганини айтди — фото

Инстаблогер, хонанда Babymohi тахаллуси билан ижод қилувчи Моҳларойим Instagram саҳифасида тўйи кунидаги пардозни қанчага қилдирганини маълум қилди.

У кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга обуначилари бир қанча савол берган. Улардан бири блогернинг тўйи кунидаги пардозини қанчага қилдирганини сўраган. Моҳларойим эса 200 долларга пардоз қилдирганини таъкидлаган.

Хонанда 22 июнь куни оила қурганди. Бу ҳақда у ўз Instagram саҳифасида маълум қилган. Хонанда дастлаб оддий кийимдаги фотосессия жараёнидан лавҳаларни эълон қилган. Кейин эса келин кўйлаги билан ҳам суратга тушган бироқ блогер келинлик либосидаги расмларни эълон қилмаган.

Шу билан бирга, Babymohi куёвнавкарнинг кириб келиш жараёнидан ҳам видео жойлаган. Хонанда эрининг унга жўнатган таклифномасини ҳам кўрсатган. Суратлар кетма-кетлигини эса инстаблогернинг машинада эри билан қўл ушлашиб ўтирган сурати якунлаган.

Шунингдек, Моҳларойим Instagram саҳифасига пост ҳам жойлаган. Унда келинлик образида қандай гавдалантириш ҳақида кўп ўйлаганини айтган. У ўз орзусидаги образни яратиш учун шаҳардаги барча келинлик либослари салонига кириб чиққан ва ўзи истаган кўринишни яратишга муваффақ бўлган.

«Шундай қилиб, келиннинг узоқ кутилган тонги отди. Менинг бошимда қандай кўйлак танлаш, қандай поябзал кийиш ва қандай бўяниш ҳақида жуда кўп тасвирлар ва шубҳалар бор эди. Мен ўша кўйлакни топгунимча шаҳарнинг барча келинлик либослари салонини кезган бўлсам керак. Бугун мен ҳар доим орзу қилган мукаммал образни йиғишга муваффақ бўлдим. Тўйда қандай образ бўлади деб ўйлайсиз?», — деб ёзади блогер.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mohlaroyim 🇺🇿 (@babymohi)