Янгиликлар

Babymohi Дубайда велосипеддан йиқилиб тушди — видео

Инстаблогер Дубайда эри билан дам олмоқда

Babymohi Дубайда велосипеддан йиқилиб тушди — видео

Хонанда, инстаблогер Моҳларойим Дубайдаги саёҳати давомида велосипеддан йиқилиб тушди.

У ушбу лаҳзалар акс этган видеони ўз саҳифасида эълон қилган. Хонанда ҳозирда эри билан Дубайда дам олмоқда. Улар велосипедда пляж томон кетишётганида Babymohi йиқилиб тушган. Пляжга велосипедда ўтиш таъқиқлангаби учун уни қўриқчи тўхтатмоқчи бўлган. Ўша пайти хонанда қўрқиб кетиб, велосипедни бошқара олмай қолган.

«Бугун йиқилишлар куни бўлди. Велосипедда пляж томонга кетаётгандик. Бу мумкин эмас экан. Қўриқчи чиқиб тўхтатганида қўрқиб, велосипедни бошқара олмай қолдим», — деб ёзади блогер.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Babymohi тўйи куни йиқилиб тушишига оз қолганди. Ушбу ҳодиса келин машинадан тушаётган пайти содир бўлган. Babymohi тўй базмига кириш учун автомобилдан тушаётганда куёв унинг оёғини босган. Қизиқарлиси, Моҳларойим оқ туфлида эмас, кроссовкада бўлган.

Хонанда машинадан тушаётган пайти мувозанатни ушлай олмай қолган. Шунда, унга ёнида турган қиз ёрдам берган. У блогернинг қўлидан ушлаб қолган.

 

View this post on Instagram

 

A post shared by Mohlaroyim 🇺🇿 (@babymohi)