Янгиликлар

Баҳром Назаров «Шуҳрат» медали билан тақдирланди — фото

«Чин маънода бахт», — дейди у

Баҳром Назаров «Шуҳрат» медали билан тақдирланди — фото

Хонанда Баҳром Назаров Instagram саҳифасида «Шуҳрат» медали билан тақдирланганини маълум қилди.

У ижодкор учун мухлисларининг меҳри чин маънода бахтлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, юрт эътибори ва эътирофи санъаткорга кўпроқ шижоат билан ишлашга куч беради. Баҳром Назаров унинг шу маррага эришишига ҳисса қўшган барчага раҳмат айтиб ўтган.

«Ассалому алайкум азизлар. Санъаткорга ижод ва ундан келган мухлислар меҳри чин маънода бахт. Қолаверса, юрт эътибори ва унинг эътирофи ҳар қандай санъат вакилини, шубҳасиз, янги ижодлар учун шижоат беради. Куни кеча бир талай юртдошларимиз сингари менга ҳам «Шуҳрат» медали топширилди. Албатта, бу Яратганнинг инояти, отам-оналар дуоси, устозим йòл йòриģи, эл меҳри, ижодкор дòстларимнинг бирга қилган меҳнати ва сиз азиз мухлисларнинг муҳаббатининг маҳсули. Умид қиламанки, бу, албатта, бошланиши. Келажакда юксак марралар сизу бизни кутиб турбиди. Ўша марраларга ҳам биз бирга етамиз ва бу эътибор учун ҳукумат ҳамда мутасаддиларга чуқур раҳматимни айтаман. Эҳтиром билан Баҳром Назаров», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Bahrom Nazarov (@bahromnazarovofficial)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афруза Бошқирдистон халқ артисти унвонини олганди. Хонанда буни обуначилари билан бўлишишни истагани ҳақида ёзган. У 25 ёшида халқ артисти унвонини олди. Афруза бу ютуққа эришишида ҳиссасини қўшган яқинларига миннатдорчилик билдирган. Хонанданинг сурати остида бир қанча санъаткорлар уни унвон билан табриклаб изоҳ ёзган.

«Ассалому алейкум азизларим! Бугун сизлар билан ҳаётимдаги энг катта ютуқларимдан бири билан бўлишмоқчиман. 25 ёшимда мана шундай катта унвон соҳибаси бўлдим Алҳамдулиллаҳ. Куни кеча Бошқирдистон УФА (Башкирия Россия Федерсцияси) ‘Халқ артисти’ унвони соҳибаси бўлдим. Хабиров Радий Фаритович ва ютуқга эришишимда ўз ҳиссасини қўшган барчага ўз миннатдорчилигмни билдираман», — деб ёзади у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Афруза | Певица | Живая музыка (@_afruzaofficial_)