Янгиликлар

Азода ва Самир билан яқин дўстлигини таъкидлаган Liil Ҳуррамов ҳозирда дўсти йўқлигини айтди — фото

«Соддалигим туфайли», — дейди у

Азода ва Самир билан яқин дўстлигини таъкидлаган Liil Ҳуррамов ҳозирда дўсти йўқлигини айтди — фото

Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида соддалиги туфайли яқин дўстларидан узоқлашганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бунга ичидаги гапларни нотўғри етказгани ҳам сабаб бўлган. Актёр ҳозирда кўпчилик билан орани очиқ қилган. Блогер улар билан ҳеч нима бўлмагандек гаплашади бироқ юрагидан меҳри йўқ. Озод Ҳуррамов  яқин инсонларининг хатоларига кўз юмади лекин у чегарадан чиқса, орани очиқ қилади ва қайта меҳр бермайди. Хонанданинг таъкидлашича, олдинги дўстлари ундан фойдаланган.

«Охирги пайтларда, соддалигим туфайли ва ичимдаги сўзларни нотўғри етказдимми билмайман. Кўпчилик билан орани очганман. Тўғри салом-алигим бор. Худди ҳеч нима бўлмагандек гаплашаман лекин юрагимдан меҳрим йўқ. Бир одатим бор инсонни ҳамма хатосига кўз юмиб чидайман. Ундан ҳам чегарадан чиқса, шунда юрагимдан узаман бўлди. Бу нарса қайтиб тикланмайди. Инсонлар манфаат учун фойдаланишни бас қилинг. Сохталик ва ғийбат, кўролмасликни бас қилинг», — деб ёзади актёр.

Шунингдек, Озод Ҳуррамов дўст деб ўйлаган инсонлари аслида сохта эканини билиб қолган. Инстаблогер ичидаги гапларни Худога айтган.

«Шундай эканини билиб қолдим. Ман ҳам дўстим деб ичим ачиб юрардим, қарасам ундай эмас экан. Мен ичимдаги гапларни Худога айтдим. Қолганини у ҳал қилади», — дея таъкидлади Озод Ҳуррамов.