Янгиликлар

Азода Babymohi билан уришгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди — фото

Бу ҳақда ундан кузатувчилари сўраган

Азода Babymohi билан уришгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди — фото

Актриса, блогер Азода Юсупахмет Instagram саҳифасида хонанда, инстаблогер Babymohi билан уришгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Унинг сўзларига кўра, ҳамкасби билан уришмаган. Азоданинг ишлари кўплиги сабаб, ҳаттоки, оила аъзолари билан кўришишга ҳам вақти йўқ. Хонанда кўришмаса ёки биргаликда «stories» қўймаса уришди дегани эмаслигини таъкидлади. Шунингек, ҳозирда Babymohi оила қуриш арафасида. У ўз тўй ташвишлари билан югуриб юрибди.

«Йўқ, нега уришамиз? Ҳозир уйдагиларим билан ҳам кўришишга вақт бўлмаяпти. Кўришмаса, бирга ‘stories’ қўймаса уришди дегани эмас. Моҳи ҳозир тўй ташвиши билан югуриб юрибди. Насиб янги ҳаёт бошлаяпти», — деб ёзади.

Аввалроқ блогер Бонамур билан муносабати қандайлигини айтганди. Азоданинг сўзларига кўра, улар душман эмас. Улар тез-тез кўришиб турмаса ҳам бир-бири билан яхши таниш. Блогер Бонамурни яхши кўриши ва ҳурмат қилишини айтди.

«Биз душман эмасмиз. Тўғри кўришиб юрмаймиз лекин жойи келганда кўришамиз. Яхши танишмиз. Мен Бонуни яхши кўраман ва ҳурмат қиламан. У меҳнати билан кўп нарсага эришган мард қиз. Бу ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Бандасини ёмон кўриш бандасига қолмаган. Шунинг учун ҳеч кимни ёмон деманг. Ўзингиз учун яхши томонини кашф этинг. Бону яхши қиз», — дейди у.

Шунингдек, Азода «Мактаб» сериалидаги Дониёр билан ҳам муносабатларига ойдинлик киритганди. Улар клип суратга олиш жараёнида танишган. Айнан ижодкорлар «stories»ига жойлаган видео ва суратлар ҳам клип «съёмка»сидан бўлган. Ҳаммаси суратга олиш ишлари тугагач, актриса барча видеолар ва суратларни ўчириб ташлаган. Азода роли орқали барчани ишонтира олган бўлса, бундан хурсандлигини таъкидлаган.

«Instagram’га қўйилган расм, ҳар битта видео, постга ёзилган сўзлар ҳар бири клипнинг ичидаги воқеалар. Бу ҳеч қандай пиар эмас. У йигитни яқиндан танимайман. Шу клип орқали танишдик. Клип жуда ҳам зўр чиққан. Воқеа жуда ҳам оғир. Биз клипдан воқеа қилиб ‘stories’га қўйдик. Шу нарса видеоклип ичида бор. Бугун ҳаммаси тугади. Ҳамма нарса жой-жойига тушгандан кейин ‘stories’ларни олиб ташладим. Биз санъат инсонимиз. Мен актрисаман. У актёр. Биз ишонтира олдикми? Демак, ролимизни зўр ўйнабмиз», — дейди Азода.