Янгиликлар

Азиза Низомова тўйидан сўнг олинган видеони эълон қилди — видео

Хонанда ўша куни жуда чарчаганини таъкидлаган

Азиза Низомова тўйидан сўнг олинган видеони эълон қилди — видео

Актриса, хонанда Азиза Низомова тўйидан сўнг олинган видеони эълон қилди.

Хонанда видеони ўз саҳифасига жойлаган. Видеода Азиза Низомова жуда қаттиқ чарчаган ҳолда ётоқхонага кириб келганини кўриш мумкин. Актриса ўша оқшом жуда чарчаганини таъкидлаган. Турмуш ўртоғи эса уни эрли бўлгани билан табриклаган.

Азиза Низомованинг тўйи 19 март куни Тошкентдаги ресторанларнинг бирида бўлиб ўтди. Унда ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари меҳмон бўлди. Хусусан, унда Асал Шодиева умр йўлдоши Шоҳруҳхон, Муниса Ризаева, «Шарқ гуруҳи» иштирок этган. «Шуҳрат» медали совриндори Муниса Ризаева улар жуда чиройли жуфтлик эканини таъкидлаб, ҳамкасбига улкан бахт тилаган. Кечада хонанда эрига атаб «Севгилим» қўшиғини куйлаган. У куйлагани акс этган видео интернетда машҳурликка эришди.

Маълумот учун, Азиза Низомова 1991 йил 21 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. У ўзининг «Севгимиз», «Кўр бўлсин», «Севган юрак» қўшиқлари билан танилган.

Эслатиб ўтамиз, хонанда 21 октябрь куни севган йигити туғилган кунига қандай совға берганини кўрсатган эди. Шу куни у ўзининг 30 ёшини нишонлаган. Шу муносабат билан севган йигити унга романтик кеча ташкиллаштирган ва атиргулдан иборат гулдастани совға қилган. Хонанда бундан жуда бахтли бўлганини таъкидлаган.