Янгиликлар

Азиза Низомова илк бор она бўлди — фото

Актриса 23 август куни фарзандини дунёга келтирган

Азиза Низомова илк бор она бўлди — фото

Хонанда, актриса Азиза Низомова Instagram саҳифасида илк бор она бўлганини маълум қилди.

У Instagram «stories»ида фарзандини 23 август куни дунёга келтирганини айтган. Бироқ хонанда боласи ўғил ёки қиз эканини айтмаган. Азиза Низомова кузатувчиларидан буни тахмин қилишни сўраган. Актриса туғруқ ҳақида обуначиларига айтиб беришни исташини айтган. У бу ҳақда кейинроқ батафсил пост ёзиб қолдиришини таъкидлаган.

«Она бўлдим. Вақт бўлганда, албатта, ҳаммаси қандай ўтгани ҳақида пост қўяман. Сизлар билан жуда ҳам бўлишгим келяпти. Туғруқхонада сумка ҳақиқатан жуда ҳам катта роль ўйнади. Бу сумка ҳақида кейинроқ яна тўхталиб ўтаман. Мен Республика перенатал марказидада туғдим», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Aziza Nizamova (@azizanizamova)