Янгиликлар

Азиза Ёқуванинг собиқ эри уни мажбурлаб машинага солиб, олиб қочди — видео

Блогер Азиза Ёқубованинг ҳамроҳини урган

Азиза Ёқуванинг собиқ эри уни мажбурлаб машинага солиб, олиб қочди — видео

Актриса Азиза Ёқубованинг собиқ эри Шавкат Орипов уни мажбурлаб машинага солиб, олиб қочди.

Даставвал Шавкат Орипов актрисанинг ҳамроҳи бўлган Баҳромни шериги билан бирга урган. Кейин эса шериги Баҳромни ушлаб турган. Актрисанинг собиқ эри эса унинг қўлидан ушлаб машинага ўтқазган.

Шу орада Баҳром йигитнинг чангалидан чиқиб, Азизани қутқариш учун борган. Бироқ яна икки киши бир кишига қарши чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиза Ёқубованинг собиқ эри унга яна бир имкон беришини илтимос қилганди. Азиза Ёқубова ушбу лаҳза акс этган видео Instagram саҳифасига жойлаган. Унда Шавкат Ориповнинг бундай юришни йиғиштирайлик, ўртада бола бор, деган гапларини эшитиш мумкин. Шунингдек, у Азиза Ёқубова 5 суткага қаматган қизи вақтинчалик бўлганини айтди.

«Бундай юришни йиғиштирайлик ўртада бола бор-ку. Мен қанча келдим. Мен ўзим яхши кўрган инсонларимга озор бермайман. Улар бир кунлик қизлар. Сен билан менинг ўртамизда икки нафар фарзанд бор. Янги оила қурмоқчи бўлсанг, мен уни хаёлиннга келган пайти бузиб ташлайман. Жоним чиққунча курашаман», — дейди у.

Актриса эса бу вазиятдан жаҳли чиққанини айтган. У ҳамма нарса битта гул била ҳал бўлмаслигини таъкидлаган. Азиза Ёқубованинг сўзларига кўра, ҳамма ўзининг йўлидан кетиши керак.

«Сиз ўзингизнинг йўлингиздан кетинг. Мен индамай ўзимнинг йўлимдан кетдим. Шунчаки гул бериб, кечир деб кетмайсиз-ку. Ҳамма нарсани битта гулингиз ҳал қилмайди. Менинг шунча кўз ёшларимчи, шунча шарманда бўлганимчи? Қайси юзингиз билан менинг ёнимда турибсиз», — дейди Азиза Ёқубова.

Шавкат Орипов собиқ аёли учун олиб борган гулни кўчага ташлаб, актриса барибир бу гулни олишини ёзган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиза Ёқубованинг собиқ эри кўчада унга тегажаклик қилмоқчи бўлганди. Ушбу вазиятни актрисанинг ҳамроҳи суратга олган. Азиза Ёқубова машинасида ўтирган пайти собиқ эри келган. Улар машинадан ташқарида гаплашган. Видеода Шавкат Ориповни актрисани машинага ўтқазмоқчи бўлгани акс этган. У собиқ хотинининг қўлидан ушлаб тортишга ҳаракат қилган.

Аввалроқ Азиза Ёқубованинг собиқ эри ўғлини олиб қочмоқчи бўлганди. У ўғли Муҳаммад Амирнинг сочини олдириш учун сартарошхонага олиб борган. Унинг ҳамроҳлари Баҳром исмли таниши, қизи ва яқинлари эди. Муҳаммад Амирнинг сочини эндигина олишни бошлаганида, собиқ эри кириб келган. Унинг ёнидаги шериги эса мобил телефонида вазиятни видеога олиб турган.

Шундан сўнг у болани олмоқчи бўлган. Азиза Ёқубова эса болани яқинларидан бирига бериб, ўзи уни тўхтатишга ҳаракат қилган. Шу пайт Баҳром орага тушган ва улар муштлашиб кетган. Уларни ажратишга ҳаракат қилган Азиза Ёқубова эса ҳушидан кетиб қолган.

Шавкат Орипов  21 апрель куни кечки пайт Instagram саҳифасига видео жойлаган. Унда Шавкат Орипов жаҳл устида машина бошқараётганини кўриш мумкин. Вайнер Азиза ўғлининг сочини олдирмоқчи бўлганидан жаҳли чиққан.

Азиза Ёқубова эса эри билан жанжал видеосини тарқатганининг сабабини айтганди. Бу ҳақда унинг яқинларидан бири маълумот берган. Унинг сўзларига кўра, Азиза Ёқубова икки боласи бўла туриб, боши билан қаттиқ йиқилиб пиар қиладиган даражадаги инсон эмас. Телебошловчининг обрўси ва обуначилари етарли. Актриса яқинда собиқ эри сабаб кўп бора судга борган. Шу сабабли у билан пиар қилмайди.

«Икки нафар боласи билан бориб, болаларнинг юрагини тамом қилиб, боши билан қаттиқ йиқилиб пиар қиладиган даражадаги инсонмас. Ундай пиарни халқнинг назаридан қолган, ҳеч ким танимайдиган инсонлар қилади. Азиза опамни обрўси ҳам, мухлислари ҳам ўзига етарли. Шу боланинг орқасидан яқинда судга бориб юрди. Жарима тўлади. У билан пиар қилмайди. У учун бола биринчи ўринда. Болани олиб кетиб қолади деб ўйлаб видеога олдим», — деб ёзилади Азиза Ёқубованинг саҳифасида.

Шунингдек, актрисага бу пиар эканлигини айтиб ёзган инсонга ҳам жавоб қайтарилган. Унда видеога олинишдан олдин ҳам жанжал бўлганини билиш мумкин.

Ҳозирда Азиза Ёқубованинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда. У бугун касалхонадан чиқади. Шифокор мобил телефонни ёнида қолдириш мумкинмас деб айтган.