Янгиликлар

Азиза Ёқубованинг уйига совчи келди — видео

Актриса улар берган ҳадяларни кўрсатди

Азиза Ёқубованинг уйига совчи келди — видео

Актриса Азиза Ёқубова хонадонига совчи келганини маълум қилди.

Азиза Ёқубова бу ҳақда саҳифасида маълум қилган. Унга машина совға қилган блогер Шоҳруз Рўзибоев совчи юборган. Маълум бўлишича, блогернинг онаси шу мақсадда Фарғонадан Тошкентга келган. Азиза Ёқубова бу борада бирор жавоб айтолмаслигини, агар бирор янгилик бўлса хабардор қилишини таъкидлаган. Шунингдек, бўлажак қайнанаси берган ҳадяларни ҳам кўрсатган.

Азиза Ёқубова 17 март куни блогер Шоҳруз билан муносабатларини тўхтатганини эълон қилганди. Бунга эса рашк ва тушунмовчилик сабаб бўлганини таъкидлаган.

«Рашк ва тушунмовчилик сабаб. Менимча, кимгадир шу керак эди. Ўзим уҳақимда сўранг, бошқалар ҳақида сўраманг, илтимос. Биз хайрлашдик. Жиддий сабаб йўқ», — дейди актриса.

Лекин шу куни оқшомда Азиза Ёқубова Шоҳруз Рўзибоев билан яна ярашиб олганини маълум қилди. Улар жонли эфир вақтида мухлислари сабаб ярашиб олган. Шунингдек, у Шоҳруз билан келишмовчилик бўлган ёзишмани ҳам эълон қилди.

Блогер Шоҳруз Рўзибоев 24 февраль куни актриса Азиза Ёқубовага турмуш қуриш таклифини берганди. Инстаблогер Азиза Ёқубовага узук ва гулдан ташқари машина ҳам берган. Бироқ актриса икки марта уни қайтариб берган, лекин у яна уйига юбораверган. Азизанинг сўзларига кўра, у рад жавобини билдирган. Шундан сўнг блогер ранжиб, Тошкентдан кетган.

«Мен бир ожизаман. Ҳаётида кўп алданган онаман. Агар насиб қилган бўлса, севгингиз пок бўлса вақти келиб бирлашамиз. Лекин қалбим ярасининг оғриқлари мени ҳамон қийнаяпти. Билиб туриб ўзимни жарликка ташолмайман, узур», — дейди Азиза Ёқубова.