Янгиликлар

Азиз Раметов унга турмушга чиқмагани учун Ситора Фармоновадан аламини олди — видео

Бу воқеа «Ishtaha karnay» кўрсатувида бўлган

Азиз Раметов унга турмушга чиқмагани учун Ситора Фармоновадан аламини олди — видео

Актёр Азиз Раметов унга турмушга чиқмагани учун ҳамкасби Ситора Фармоновадан аламини олди.

Улар «Sevimli» телеканалидаги «Ishtaha karnay» кўрсатувида учрашган. Ситора Фармонова унда бошловчилик қилади. Азиз Раметов эса иштирокчи сифатида қатнашган. Видеода актриса ҳамкасбидан нима сабабдан ичимликларини ичиб қўяётганини сўраган. Азиз Раметов эса хонанда унга турмушга чиқмагани учун шундай қилганини таъкидлаган.

Азиз Раметов ҳамкасбини қучоқлаб роль ўйнагани муҳокамаларга сабаб бўлганди. Актёр ушбу саҳнада актриса, хонанда Дилхумор Эсиргапова билан бирга суратга тушган. Бу жараён акс этган видеони актрисанинг админстратори эълон қилган. Унда Азиз Раметов Дилхумор Эсиргапова иш қилаётган пайти орқасидан келиб қўрқитган. Кейин у мувозанатни йўқатган ва йиқилиб кетган. Шу пайт уни актёр ушлаб қолган.

Ушбу видео остидаги изоҳларда кўплаб салбий фикрлар билдирилган. Улардан бири Азиз Раметовнинг хотини эрини рашк қилмаслигини айтгани эслаб ўтган. Бошқа бири бундай саҳналар Европа киноларига тўғри келишини таъкидлаган.