Азамат Ахроровнинг рафиқаси эрининг эътиборсизлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди — фото
«Болалар отасига жуда боғланиб қолган», — дейди у
Актёр Азамат Ахроровнинг турмуш ўртоғи Дилноза Ахророва Instagram саҳифасида эрининг эътиборсизлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.
Собиқ актриса кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга турмуш ўртоғи оиласига етарлича вақт ажратиши ҳақида савол берилган. Дилноза Ахророва эса эрини 24 соат ичида 4 соатгина кўрмаслигини айтган. Азамат Ахроров ортиғи билан оиласига вақт ажратади. Бўш вақти бўлиши билан уйига келади. Собиқ актриса Азамат Ахроров жуда меҳрли эканини таъкидлаган.
«24 соат ичида 4 соат кўрмайман, холос. Бўш вақти бўлиши билан бизга вақт ажратади ёки иши бўлса ҳам ёнида олиб юради. Болалар отасига жуда ҳам боғланиб қолган. 2 соатдан ошса, ўзи чақириб оладиган бўлган. Турмуш ўртоғим жуда меҳрли», — дейди Дилноза Ахророва.





