Янгиликлар
Азамат Ахроровнинг хотини Суғдиёна Азимова билан муносабати қандайлигини айтди — видео
Дилноза Ахророва улар билан бирга ўтирган видеосини ҳам эълон қилган
Актёр, режиссёр Азамат Ахроровнинг хотини Дилноза Ахророва Instagram саҳифасида актриса Суғдиёна Азимова билан муносабати қандайлигини айтди.
У эри ва Суғдиёна Азимова билан бирга ўтирган видеосини эълон қилган. Собиқ актриса унга изоҳ ҳам ёзиб қолдирган. Дилноза Ахророва ҳамкасби билан муносабати яхшилигини айтиб, у билан жуда яқинлигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Суғдиёна Азимова эрининг яқин дўсти.
«Суғдиёна Азимова биан жуда ҳам яқинмиз. Азамат аканинг яхши дўсти десам ҳам бўлади», — деб ёзади Дилноза Ахророва.




