Янгиликлар

Азамат Ахроров онасига кутилмаган сюрприз қилди — видео

«Мен учун хурсанд бўладиган пайт», — дейди у

Азамат Ахроров онасига кутилмаган сюрприз қилди — видео

Актёр, режиссёр Азамат Ахроров Instagram саҳифасида онасига кутилмаган совға қилганини айтди.

У совғани оила аъзолари билан кечки овқат қилаётган пайти берган. Актёр онаси учун узук ва зирак олган. Шунингдек, режиссёр унга қизил атиргуллар ҳам совға қилган. Бу совғалар ҳақида Азамат Ахроровнинг онаси билмаган. Актёр видеоси орқали барчани яқинларига яхшилик қилишга чорлади.

«Ҳозир мен учун хурсанд бўладиган пайт. Чунки онамга кичкина совға олгандим шуни бермоқчиман. Буни онам билмайди. Қўлдан келганча, яқинларингизга яхшилик қилинг. Кейин вақт топа олмай қолишингиз мумкин», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Azamat Axrorov (@azamat_axrorov)

Аввалроқ актёр отасига машина совға қилганди. У отасига 65 ёшни қарши олгани муносабати билан «Gentra» машинасини совға қилди. Ҳозирда ушбу машинанинг ўртача нархи 120-140 миллион сўмни ташкил қилади. Актёр анчадан бери шундай ният қилганини айтди. Азамат Ахроров доим отасига ўхшашга ҳаракат қилганини таъкидлади. У ҳар бир эркакка отаси учун машина олиб бериш насиб қилишини тилади.

«Азиз дўстлар, қўлимда турган калитни бугун отамга совға қилмоқчиман. Анчадан бери ният қилиб юргандим. Ота 65 ёшингиз муборак бўлсин. Кичкина ўғлингиздан, кичкина совғани қабул қилиб оласиз. Мен сизни жуда яхши кўраман ва ҳар доим сизга ўхшашга ҳаракат қилганман. Юзингизни ҳеч қачон ерга қаратмаймиз деган умиддаман. Ҳар бир эркак киши ўз отасига машина совға қилиш насиб қилсин. Барчага омад», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Азамат Ахроров (@azamat_axrorov)