Янгиликлар

Асал Шодиева Шоҳруҳхон билан илк бор қачон танишганини айтди

Шунингдек, биринчи учрашувга кийган кийимини кўрсатди

Асал Шодиева Шоҳруҳхон билан илк бор қачон танишганини айтди

Актриса, хонанда Асал Шодиева турмуш ўртоғи Шоҳруҳхон билан илк бор қачон учрашганини айтди.

Асал Шодиева узоқ вақтли танаффусдан сўнг илк бор интервью берди. Унда актриса гардеробини кўрсатиб, ундаги кийимлар ҳақида гапирган. Шунда ундан Шоҳруҳхон билан илк учрашуви ва унда кийган кийими ҳақида сўралган. Асал Шодиева улар илк бор 2014 йил суратга олинган клипда учрашган. Бу хонанданинг «Менинг қўшиғим» номли клипи бўлган. Актриса мазкур клип суратга олиш жараёнига сариқ рангли спорт кийимида борган. Бу уларнинг илк учрашуви бўлган.

Асал Шодиева узоқ вақтдан буён бирор марта интервью бермаган, шунингдек, уйини ва гардеробини ҳеч қачон тўлиқ кўрсатмаган. Асал Шодиева лойиҳалардан бирига берган интервьюсида гардеробини кўрсатди. Унда нафақат актрисанинг, балки, эри Шоҳруҳхоннинг ҳам кийимларини кўриш мумкин. Асал Шодиева турмуш ўртоғи билан унинг кийиниш услуби икки хил эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Шоҳруҳхон асосан ёрқин рангли кийимлар кийса, у эса аксинча, қора ва оқ рангли кийимларни хуш кўради.