Янгиликлар

Асал Шодиева кичик ўғли кимга ўхшашини айтди — видео

Актриса ўз саҳифасида ўғлининг видеосини жойлади

Асал Шодиева кичик ўғли кимга ўхшашини айтди — видео

Хонанда, актриса Асал Шодиева кичик ўғли Бахтиёр кимга ўхшашини айтди.

Актриса Instagram саҳифасида кичик ўғлининг видеосини жойлади. Бироқ у Бахтиёрнинг юзини кўрсатмаган. Асал Шодиеванинг сўзларига кўра, кенжа ўғли ўзига ўхшайди.

«Эрталабни самолёт учишдан бошлаймиз. Бахтиёр ўзимга ўхшади», — деб ёзади у.

Аввалроқ актриса тўнғич ўғлининг юзини қачон кўрсатишини айтганди. Асал Шодиева Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Ундан кузатувчиларидан бири катта ўғлининг юзини қачон кўрсатишини сўраган. Актриса Муҳаммадюсуф турмуш ўртоғи Шоҳруҳхоннинг концертига иштирок этишини мумкинлигини айтди.

«Юсуфга аллақачон мўйлов оши тайёрланган. Эҳтимол, у отасининг концертида қатнашар», — дейди у.

Шунингдек, ундан Шоҳруҳхоннинг концерти қачон бўлиши ҳам сўралган. Актриса бунга қуйидагича жавоб берди.

«Худо билади. Биз ҳам кутяпмиз», — дейди актриса.

Асал Шодиева ўғли отасига жуда ўхшашини таъкидлаган.

«Ҳа, улар жуда ўхшаш. Бу карантинда ҳафтада 24 соат бир одамни кўргани учун бўлса керак», — дейди Асал Шодиева.

Асал Шодиева 12 январь куни иккинчи бор она бўлгани маълум қилинганди. У ўғлини Туркияда дунёга келтирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от @asalshodieva

Аввалроқ Шоҳруҳхон ва Асал кенжа ўғлига Бахтиёр деб исм қўйгани маълум бўлганди. Бу ҳақда хонанданинг онаси ва Асалнинг синглиси Instagram саҳифасида айтган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Zebo Navruzova (@zebo_navruzova_official)

Асал Шодиеванинг синглиси Шахризода Шодиева Instagram’даги жонли эфир пайтида кузатувчиларидан бирининг «Исми Бахтиёрми?», дея берган саволига «Ҳа, Бахтиёр», деб жавоб берган.