Янгиликлар

Асал Шодиева илк бор уйини ва гардеробини кўрсатди — видео

Видеода унинг қандай уйда яшаши ва гардеробида қанча кийим борлигини кўриш мумкин

Асал Шодиева илк бор уйини ва гардеробини кўрсатди — видео

Маҳоратли актриса Асал Шодиева узоқ вақтдан сўнг илк бор интервью бериб, уйи ва гардеробини кўрсатди.

Асал Шодиева узоқ вақтдан буён бирор марта интервью бермаган, шунингдек, уйини ва гардеробини ҳеч қачон тўлиқ кўрсатмаган. Асал Шодиева лойиҳалардан бирига берган интервьюсида гардеробини кўрсатди. Унда нафақат актрисанинг, балки, эри Шоҳруҳхоннинг ҳам кийимларини кўриш мумкин. Асал Шодиева турмуш ўртоғи билан унинг кийиниш услуби икки хил эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Шоҳруҳхон асосан ёрқин рангли кийимлар кийса, у эса аксинча, қора ва оқ рангли кийимларни хуш кўради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда Муниса Ризаева уйидаги 8 та хонани эгаллаган гардеробини илк бор кўрсатганди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир бошқа уйга кўчган. Кийимлари эски уйида қолган. Шу сабабдан хонанда кийимларисиз қийналаётганини айтди.

«Ҳозир бошқа уйга кўчганман, лекин гардеробим шу ерда. Кийимларимсиз роса қийналяпман, лекин 35 ёшимда мен алоҳида яшашим керак», — дейди хонанда.

Шунингдек, у уйида чанг артмаслигини чунки бунга вақти йўқлигини айтди. Бироқ Муниса Ризаева турмушга чиққандан кейин бундай ишларни ўзи қилишини таъкидлади.

«Чанг артмайман, овқат қилмайман, чунки вақтим йўқ. Лекин турмушга чиқсам, буларни ўзим қиламан», — дейди у.

Шу билан бирга, хонанда кийимларни жуда яхши кўришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, битта кийимни учинчи марта киймайди. Муниса Ризаева 2011 йилдан буюн топган даромадининг 80 фоизини кийимга сарфлаганини айтди.

«Кийимларнинг жиннисиман. Битта кийимни 2 марта кияман, учинчи марта киймайман. Киймайдиган кийимларимни тарқатвораман. 2011 йилдан бошлаб топган даромадимнинг 80 фоизини кийим-кечакка сарфлаганман», — дейди Муниса Ризаева.

У уйида 8 та гардероб борлигини айтди. Шунингдек, хонанда оёқ кийимларини бир мавсум кийишини таъкидлади. Муниса Ризаеванинг сўзларига кўра, энг қиммат кийими оқ рангли Chanel брендининг кўйлаги.

«Уйда 8 та гардероб бор. Ҳаммади мавсумий кийимлар. Оёқ кийимларимни бир мавсум кияман. Hermes, Tom Ford, Christian Dior, Gucci. Шундай кийимларим борки, улар билан хайрлашгим келмайди. Чанел кўйлагим энг қиммати. Париждан олганман», — дейди у.