Янгиликлар

Асал Абдуллаева «Аристократлар шоуси» бошида саҳнага чиқмаганининг сабабини айтди

«Биринчи ўринга қўйдим», — дейди у

Асал Абдуллаева «Аристократлар шоуси» бошида саҳнага чиқмаганининг сабабини айтди

Актриса Асал Абдуллаева Instagram саҳифасида «Аристократлар шоуси»нинг бошидан саҳнага чиқмаганининг сабабини айтди.

У 10 март куни ҳамкасби Жаҳонгир Хўжааев билан оила қурди. Шундан кўп ўтмай «Аристократлар» жамоаси ижодга қайтганини маълум қилиб, илк шоусини намойиш қилди. Унда Асал Абдуллаева саҳнага чиқмаган. Актриса кузатувчиларининг саволларига жавоб берган пайти ундан шу ҳақда сўралган. У эса келинлик хизматини биринчи ўринга қўйганини таъкидлаган.

«Хизматни биринчи ўринга қўйдим», — дейди у.

Ижодкорларнинг тўйи 10 март куни бўлиб ўтганди. Жаҳонгир Хўжаев мазкур лаҳазалар акс этган видеони саҳифасига жойлаган. Видеода келин ва куёвнинг суратга тушаётганини, куёвжўраларнинг хурсандлигини, уйининг атрофи байрамона руҳда безатилганлигини кўриш мумкин. Шунингдек, уйининг олдида энг қимматбаҳо машиналар ва созандалардан иборат жамоани ҳам кўриш мумкин.

«Кўпчилик нимага бу, деб сўраши мумкин. Клип суратга олмаяпмиз», — дейди Жаҳонгир Хўжаев.

Кейинроқ Жаҳонгир Хўжаев рафиқаси Асал билан илк учрашувидан лавҳа эълон қилганди. Жаҳонгир Хўжаев саҳифасида мухлислари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда кузатувчиларидан бири ундан Асал Абдуллаева билан биринчи учрашуви қаерда бўлганини сўраган. Актёр эса бу «Zo’r TV» телеканалида эфирга узатилган «Dance show» кўрсатувида бўлганини айтиб, мазкур кўрсатувдан лавҳа эълон қилган. Улар кўрсатувда бошловчилик қилган. Жаҳонгир Хўжаев ўзбек, Асал Абдуллаева эса рус тилида олиб борган.

Шунингдек, актриса эридан олган энг қиммат совғаси нималигини маълум қилганди. Актриса обуначиларнинг бир қанча саволларига жавоб берган. Улардан бири Жаҳонгир Хўжаевнинг унга берган энг қиммат совғаси нималигини сўраган. Асал Абдуллаева эса турмуш ўртоғидан олган энг қиммат совғаси никоҳ узугилигини таъкидлаган.