Янгиликлар

«Андишани отини қўрқоқ қўйманг». Муқаддас Саъдуллаева айрим режиссёрларга мурожаат қилди — видео

Актриса хоҳиш, истак ўзининг қўлидалигини айтди

«Андишани отини қўрқоқ қўйманг». Муқаддас Саъдуллаева айрим режиссёрларга мурожаат қилди — видео

Актриса Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида айрим режиссёрларга мурожаат қилди.

Унинг сўзларига кўра, баъзи бир режиссёрлар уни кино ва сериалларга ярамай қолгани ҳақида гапирган. Актриса эса ҳали ҳам кино оламида юқори поғоналарни забт эта олиши мумкинлигини таъкидлади. У кинони оиласи ва ўзи учун тарк этгани ва истаклари ўзининг қўлидалигини айтди.

«’Муқаддас Саъдуллаева семириб кетди. Кино, клип, сериалларга ярамайди’, деган баъзи бир режиссёрларга, агар хоҳласам Аллоҳни изни билан олдингиздаги ‘объективларни портлатиб юборадиган суюқ актрисаларни’ ортда қолдириб, яна кино ва клип оламида олдингиданда юқори поғоналарни забт этишим мумкин. Мен ўзим, оилам учун ижодни тўхтатди деганим Муқаддас Саъдуллаева йўқ бўлди деганимас. Андишанинг отини қўрқоқ қўйманг! Хоҳиш ва истак мени қўлимда!», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Sadullaeva Muqaddas (@muqaddas_sadullaeva)

Аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева касбини ўзгартиргани ҳақида саволга жавоб берганди. Унинг сўзларига кўра, кўрсатувининг қаҳрамони бўлган келин қизил машинада тўйхонага боришни ният қилган. Шу сабаб кўрсатув ижодкорлари Муқаддас Саъдуллаевани келин ва куёвни кузатиб қўйиш учун таклиф қилган. Актриса эса бу ажойиб ҳодиса эканини айтган. У бошқаларнинг бахтига шерик бўлиш ҳам бахтлигини таъкидлаган.

«Бугун ажойиб ҳодиса рўй берди. «Baxtlimiz» кўрсатувининг навбатдаги сони суратга олинаётган экан. Ундаги келин тўйхонага айнан қизил машинада боришни орзу қилган экан. Шунинг учун сюрприз қилиб, мени чақиришди. Менинг қизил машинамда куёв ва келинни тўйхонага олиб борамиз. Менимча, бошқа инсонларнинг бахтига шерик бўлиш ҳам бахт», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.