Янгиликлар

«Ҳамманинг олдида». Зуҳра Солиева Саида Раметова уни театрда камситганини айтди — видео

Актриса ўша пайтда ҳеч ким унинг ёнини олмаганини таъкидлади

«Ҳамманинг олдида». Зуҳра Солиева Саида Раметова уни театрда камситганини айтди — видео

Актриса Зуҳра Солиева YouTube’даги «Sayyod» лойиҳасига берган интервьюсида Саида Раметова уни театрда ҳамманинг олдида камситганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, aктриса уни Худо урган, деб айтган. Актриса шу сабабли Зуҳра Солиева уй ҳам ололмагани ва ҳеч кимга турмушга чиқолмаганини таъкидлаган. Шунингдек, у жиянини хунук деб айтган. Зуҳра Солиева бу гапдан сўнг йиғлагани ва хунук кулгани учун юзини чимчилаганини айтган. Актриса Саида Раметова у ҳақда гапирганда ҳеч ким ёнини олмаганини ҳам таъкидлаган.

«Бу ерда ҳозир кулиб ўтирибман. Театрда ҳамманинг ичида Саида опам туриб, ‘Менинг жияним Худо урган одам. Ҳалигача уйи йўқ, ҳеч ким уйланмайди. Ундан эҳтиёт бўлинг. Сизларни ўқитиб, ролингизни оляпти’, деди. Ўша ерда дўстларим бор эди лекин улар менинг ёнимни ололмади. Уларнинг қўлидан ҳеч нима келмади. Қўлидан келгани ҳам ўзидан қўрқди. Ундан ташқари сенинг юзинг хунук деди. Кейин уйга келиб, йиғлаганман. ‘Бунча хунук куласан деб’, юзимни чимчилаганман», — дейди актриса.