Амирхон Умаров уйлангани ва фарзанди борлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди
У бу бўйича Instagram саҳифасида изоҳ қолдирган
Таниқли бошловчи ва продюссер Амирхон Умаров уйлангани ва фарзанди борлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.
Амирхон Умаров ўзининг Instagram’даги шахсий саҳифасида уйлангани ва фарзанди борлиги ҳақида тарқалган миш-мишларга жавоб берди. Instagram’даги постида телебошловчи шахсий ҳаёти билан боғлиқ тарқалган ноўрин гап-сўзларга кўп маротаба дуч келгани ва уларнинг барчаси ёлғон хабар экани ҳақида гапирди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Бошқа бир постида эса уни сўнгги пайтларда кўп комедик лойиҳаларга таклиф этаётганларини ва Амирхон Умаров уларнинг барчасига рад жавобини бераётганини маълум қилган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Таниқли бошловчи Амирхон Умаров шу вақтга қадар бир қанча лойиҳаларнинг асосчиси ва «Амирхон Умаров шоуси» номли кўрсатувнинг муаллифи ҳисобланади.




